Latest news

00:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" ярим финалнинг дастлабки баҳсида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  14 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  2 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  9 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3

А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади News

А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади

Италия А Серияси 4-тур доирасидаги "Верона" - "Женоа" ўйини бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз асосий таркибда майдонга тушди ва 63-дақиқада ўз ўрнини Скамаччага бўшатиб берди. Шомуродов бу вақт давомида дарвоза томон зарба бермаган бўлса ҳам, ўйинда "йўқолиб қолмади" ва фаол ўйнашга ҳаракат қилди. Ўйиндаги устунлик эса "Верона" тарафида бўлди, аммо "Женоа" посбони Маттиа Перин бир неча бор ажойиб сейвлар ижро этди. Якуний ҳисоб эса 0:0.


"Верона" - "Женоа" 0:0

"Верона" (3-4-2-1): Сильвестри, Чеккерини, Ловато, Алан Эмперор (Димарко, 67), Фараони, Тамез (Сальседо, 81), Лазович, Илич, Роналду Виейра, Колли (Закканьи, 81), Фавилли (Калинич, 60). 

"Женоа" (3-5-2): Перин, Чиборра, Масьелло, Бани (Гольданига, 69), Гильоне, Бадель (Бехрами, 79), Ровелла (Эбонг, 79), Радованович, Сапата, Шомуродов (Скамакка, 63), Пандев (Парижини, 79). 

Огоҳлантиришлар: Бадель (11), Пандев (42), Тамез (53), Гильоне (54), Гольданига (85).


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Hellas Verona

Serie A . Round 4

19/10/2020, 23:45

0
:
0
Finished

Genoa

Stadium: 0 spectators

Referee: Antonio Rapuano

45'
90'
53'  Adrien Tameze
60'  Andrea Favilli (Nikola Kalinic)
66'  Alan Empereur (Federico Dimarco)
81'  Adrien Tameze (Eddie Salcedo)
81'  Ebrima Colley (Mattia Zaccagni)
11'  Milan Badelj
43'  Goran Pandev
54'  Paolo Ghiglione
63'  Eldor Shomurodov (Gianluca Scamacca)
69'  Mattia Bani (Edoardo Goldaniga)
78'  Milan Badelj (Valon Behrami)
79'  Nicolo Rovella (Steeve Eboa Ebongue)
79'  Goran Pandev (Vittorio Parigini)
85'  Edoardo Goldaniga


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

85. "Женоа"да яна иккита сариқ карточка: Голданига қўпол ҳаракати учун сариқ карточка олган бўлса, меҳмонлар устози Маран ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

84. "Верона" ўйинчиси стандартдан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди ва мезбонлар ўйинчиси бош билан рақиб дарвозасига зарба берди. Аммо, яна Перин ажойиб сейви билан жамоани муқаррар голдан сақлаб қолди. 

84. "Верона" айни дамга қадар рақиб дарвозаси томон 16та зарба берди, "Женоа"да эса бу кўрсаткич 6тани ташкил этмоқда.

81. "Верона" мураббийи ҳам икки ўзгартиришни амалга оширди: Заккагни - Колли, Салкедо - Тамез.

80. "Женоа"да бир йўла уч ўзгариш: Бехрами - Бадель, Эбо Эбунго - Ровелла, Парижини - Пандев. 

76. Ўйин давом этмоқда, Шомуродов майдонни тарк этганидан сўнг баҳс сокинроқ ўтаётгандек). Аммо ҳали "Женоа" ҳимояланмоқда, "Верона" эса тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда.

71. Ҳа, ўйин анча сокинлашди, темп эса юқори эмас.

69. Ўзгаришлар давом этмоқда. Бу сафар "Женоа"да: Голданига Банини алмаштирди.

67. Мезбонлар таркибидаги навбатдаги ўзгариш: Эмперор майдонни тарк этди, унинг ўрнига эса Димарко туширилди.

66. Бурчак зарбалари бўйича кўрсаткич бутунлай "Верона" тарафида: 13-1 (!)

63. "Женоа"да ўзгариш: Шомуродов ўз ўрнини Скамаччага бўшатиб берди. Элдор ёмон ўйин ўтказмади, умид қиламизки, ҳамюртимиз кейинги ўйинлардан жамоага, умуман А Серияга янада мослашиб голлари билан мухлисларни хурсанд қилади.

60. "Верона"да ўзгариш: Калинич Фавиллини алмаштирди.

59. "Верона" ўйинни ўз қўлига олди. Мезбонлар кетма-кет "Женоа" дарвозаси томон ҳужумлар уюштиришмоқда.

57. Колли жарима майдончаси ичидан "Женоа" дарвозаси томон яхши зарба берди, аммо Перин ажойиб сейв ижро этди.

54. Бир дақиқа ўтиб "Женоа" ўйинчиси Гильоне ҳам ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди, у рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

53. Навбатдаги сариқ карточка "Верона" футболчиси Тамезга кўрсатилди.

52. Шомуродовга нисбатан майдон марказида мезбонлар футболчиси қоида бузди.

48. "Женоа" иккинчи таймни фаолроқ бошлади, Элдор ҳам ўйинга анча мослашиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Пандевга сариқ карточка кўрсатилди. Тажрибали ҳужумчи рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаган эди.

38. Ҳозирча Шомуродов ёмон кўринмаяпти. Футболчимиз айниқса иккинчи қаватдаги тўпларда фаол ўйнамоқда.

34. Периндан ажойиб сейв! У деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Коллининг зарбасини бартараф этди.

33. Пандев! Шомуродовнинг фаол ҳаракатларидан сўнг тўп охир-оқибат Пандевга етиб келди ва у дарвоза томон зарба берди, бироз ноаниқ.

28. Шомуродов Ровеллага ажойиб пас берган эди, аммо унинг зарбаси ўта ноаниқ кетди.

25. Йўқ, Ровелланинг зарбаси дарвоза тўсинининг юқорисидан ўтиб кетди.

24. "Женоа" ўйинчисини жарима майдончаси яқинида қўполлик билан тўхтатишди. Меҳмонлар стандартдан ажойиб вазиятга эга бўлишди.

23. Перин оддий вазиятда хатога йўл қўйди, аммо бир амаллаб ўз хатосини тўғирлади.

22. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик мезбонлар тарафида: 60% - 40%

18. Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо сон жиҳатдан кўп бўлган рақиблар бир амаллаб вазиятни бартараф этишди.

16. "Женоа" 3-5-2 схемасида ҳаракатланмоқда. Шомуродов таниқли Пандев билан тандем ҳосил қилган.

13. Илич узоқ масофадан Перин дарвозасига зарба бериб кўрди. Аммо, асли "Ювентус"га тегишли посбон тўпни осонгина эгаллаб олди.

11. "Женоа" ўйинчиси Бадель қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

8. Жамоалар навбати билан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо "Верона" бироз фаолроқ ўйнамоқда. 

5. Шомуродов қанотдан олдинга қараб юрди ва "Верона"нинг бир ўйинчисини алдаб ўтди. Аммо, Элдорнинг паси ноаниқ чиқди.

4Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан икки жамоа ҳам кескин ҳужумларга ўтмаяпти ва жамоалар эҳтиёткорликка кўпроқ аҳамият беришмоқда.

1. "Женоа" ўйинчиси Радованович рақибга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди, аммо ҳакам уни кечирди.

1. Ўйинга старт берилди. Олға Шомуродов!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


- Ҳайрли кеч. Тез орада Италия А Серия 4-тур доирасидаги "Верона" - "Женоа" ўйини старт олади ва унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов дебют қилади. Бу баҳсни сиз азиз футбол ишқибозлари билан биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +173   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика