Венсан Компани: «Мен Евро-2016ни ўтказиб юбораман»
08 may 2016 07:37
News
Венсан Компани: «Мен Евро-2016ни ўтказиб юбораман»
«Манчестер Сити» ва Бельгия терма жамоаси сардори Венсан Компани жароҳати туфайли Евро-2016ни ўтказиб юбради.
«Мен Евро-2016ни ўтказиб юбораман. Бу мен учун ёмон янгилик. Мен таслим бўлмайман, тикланиб яна сафга қайтаман. Жангчиман. Доим ўзимни хотиржам ҳис қиламан. Жамоадошларимга Европа чемпионати вақтида ишонаман. Уларнинг энг ашаддий мухлисига айланаман. Шифохонадан ёзаяпман. Ҳеч қачон таслим бўлманг», – деб ёзади Компани ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Компани бир неча бор жароҳат олди ва АПЛда атига 14та ўйинда майдонга тушди.
Link :
Source : facebook.com/vincentkompany
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments