Венгер “Лион”да иш бошлаши мумкин
28 apr 2019 09:57
News
Венгер “Лион”да иш бошлаши мумкин
Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ мураббийи Арсен Венгер мураббийлик фаолиятини давом эттириш мумкин, дея хабар бермоқда L’Equipe.
Нашр маълумотларига кўра, мураббийининг хизматларига “Лион” қизиқмоқда. “Лион” устози Бруно Женезио эса жорий мавсум сўнггида жамоа билан хайралашади. Қолаверса, клуб раҳбарияти аллақачон Венгер билан алоқага чиқиб, уни жамоага таклиф қилган.
Венгер 2018 йилнинг май ойидан буён ишсиз юрибди. У ўтган мавсум якунида 22 йиллик бошқарувдан сўнг “Арсенал” билан хайрлашганди.
У “канонирлар” билан 17 та совринни қўлга киритганди. Булар орасида уч марта Англия чемпионлиги ва еттита Англия Кубоги ҳамда мамлакат Суперкубоги сингари совринлар мавжуд.
“Арсенал”га келишидан олдин эса Венгер Францияда 1984-1994 йиллар давомида “Нанси” ва “Монако”ни бошқарганди.
Link :
Source : L’Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments