Latest news

14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  0 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  2 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  0 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  14 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  14

Венесуэла бош мураббийи: "Жанубий Америка мамлакатларига омад тилайман" News

Венесуэла бош мураббийи: "Жанубий Америка мамлакатларига омад тилайман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Украинага қарши ўйиндан сўнг (4:9) Венесуэла бош мураббийи Робинсон Ромеро сайтимизга интервью берди.

"Бугун ғалати ўйин ўтказдик. Беллашувга Испанияга қарши ўйиндаги сингари режалар ишлаб чиққандик. Биринчи бўлимда рақиб тезкор ҳужумлар ташкил этди ва осонлик билан дарвозамизни кўп бора ишғол қилди. Шунга қарамай, илк таймда тенгма-тенг курашдик, бироқ кейинчалик назоратни буткул бой бердик. 

Нима бўлганда ҳам турнирдаги таассуротларимиз ижобий. Чорак финалга қадар етиб келдик ва келгусида бундан-да яхшироқ натижаларга эришишимиз мумкинлигини намоён этдик. Эндиликда ривожланишда давом этамиз.

Ушбу мундиалда Жанубий Америка жамоалари қойилмақом тарзда иштирок этмоқда. Парагвай, Бразилия ва Аргентинага омад тилайман, биз учун ҳам яхши турнир бўлди", деди Ромеро.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла терма жамоаси Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика