Варди терма жамоага қайтадими?
09 mar 2020 22:30
News
Варди терма жамоага қайтадими?
“Лестер” ҳужумчиси Жейми Варди Евро-2020 баҳсларида терма жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Ким билади дейсиз... Биз Саутгейт билан келишиб олганмиз, ҳар қандай ҳолатдаям терма жамоа эшиги доим очиқ. Қандайдир вазият юз берадиган бўлса, биз бир стол атрофида ўтириб гаплашиб оламиз.
Ҳозирча биз гаплашганимиз йўқ ва менинг термага қайтишим мавҳумлигича ьурибди.Ҳа, Кейн ва Рэшфорд жароҳат олишган. Аммо қитъа биринчилигига қадар улар сафга қайтишади. Барчасини вақт кўрсатади.
Алдашни ёқтирмайман: терма жамоалар ўртасида халқаро ўйинлар пайтида менда қўшимча таътилга чиқиш имконияти пайдо бўлди ва бу вақтни футболдан бутунлай ҳоли ўтказишга ҳаракат қилаяпман. Баъзида бунинг фойдаси жудаям катта”, дейди Варди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2018 йилнинг августида Англия термасидаги фаолиятига якун ясаганлигини эълон қилганди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Comments