Latest news

01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  1 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  123 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  46 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  9 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3

Варан "Реал"ни нима учун тарк этганини тушунтирди News

Варан "Реал"ни нима учун тарк этганини тушунтирди

Франциялик "қироллик клуби"да жиддий босимга учраганини таъкидлади.

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан нега Мадриднинг "Реал" клубидан кетгани ҳақида гапирди.

“Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганингиздан кейин мухлислар сизни табрикламайди. Улар шунчаки: "Жуда яхши, энди биз кейингиси учун курашамиз", дейишади. Турнирда бир эмас, тўрт марта ғалаба қозонганман, лекин мухлислар менга доим фақат бир нарсани айтишарди.

Баъзан ўйлайманки, сиз ўзингизда бор нарсадан завқланишингиз керак. Биз ҳар доим ҳам ғалабаларни бирга нишонламаганмиз, чунки масалан, сўнгги Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганимиздан кейин жаҳон чемпионати бошланиб кетди. Баъзида мен тўхташ ва муваффақиятни нишонлаш учун махсус тугмани босишни хоҳлардим.

"Реал" — ўзгача клуб, гап унинг менталитетида. Клуб алоҳида ёндашувна талаб қилади. Шунинг учун мен муҳитни ўзгартиришни истадим. Бу менталитетни ёқтирмаганим, уни ёмон деб билганим учун эмас. Аксинча, бу жуда яхши менталитет, аммо мен бошқа нарсани хоҳладим", – деди франциялик.

Варан август ойида "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика