Варан: "МЮ тарихида қолиш учун боримни бераман"
14 aug 2021 19:57
News
Варан: "МЮ тарихида қолиш учун боримни бераман"
Марказий ҳимоячи Рафаэль Варан "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Дунёнинг энг буюк клубларидан бирига келдим. Бу ерга ўтишни рад этиш ва АПЛда ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлишга ҳаққим йўқ эди. Янги марраларни забт этмоқчиман. Биламан, МЮда ўйинларда ғалаба қозониш ва совринларга эга чиқиш иштиёқидаги кўплаб ўйинчилар бор.
Мураббий билан гаплашиб, жамоа охирги мавсумларда ривожланиб бораётганини тушундим. Энди биз энг юқори даражадаги рақобатга тайёрмиз. Клуб тарихида қолиш учун боримни бераман", – деди "қизил иблислар" янги аъзоси.
МЮ Варанни 40 миллион евро эвазига сотиб олиб, 4 йиллик шартнома тузди.
Link :
Source : manutd.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments