Варан жиддий жароҳат туфайли бутсаларини михга илмоқда
25 sep 12:07
News
Варан жиддий жароҳат туфайли бутсаларини михга илмоқда
"Комо" футболчиси Рафаэль Варан яқин орада профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилади.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Аниқлик киритилишича, футболчи клуб билан шартномани бекор қилмоқчи, кейин эса келажаги ҳақида баёнот бермоқчи.
31 ёшли Рафаэль Варан "Комо"га эркин агент сифатида ўтганди. Футболчининг жамоа билан шартномаси 2 йилга мўлжалланган.
Аввалроқ Варан "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоасида ҳаракат қилган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments