Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  9 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  5 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади News

ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади

2025-йил 21–25-июн кунлари Тошкент шаҳрида ФИФА ва ОФК ҳамкорлигида Суперлига баҳсларида фаолият юритаётган ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинар бўлиб ўтади.

Семинарда 27 нафар эркак ҳакам (16 нафар ВАР ва 11 нафар АВАР) иштирок этади.


Дастур доирасида иштирокчиларнинг жисмоний ҳолати баҳоланади, футбол қоидалари бўйича назарий билимлари янгиланади, видеолавҳалар асосида таҳлилий машғулотлар ва футбол майдонидаги амалий машқлар ўтказилади.

26–30-июн кунлари Тошкент шаҳрида аёл ҳакамлар учун мўлжалланган алоҳида семинар ташкил этилади.

Ушбу семинарда 24 нафар аёл ҳакам (8 нафар ВАР, 11 нафар ёрдамчи ҳакам ва 5 нафар "Ҳакамлар академияси" ўқувчилари) иштирок этади.

Унда назарий ва амалий машғулотлар, жисмоний ҳолатни баҳолаш ва видеоанализ асосидаги ўқув дарслари ўтказилади.

Семинар ФИФА ва ОФК инструкторлари — Али Ал Тарифи ва Анастасия Пустовойтва томонидан олиб борилади. ФИФА томонидан кузатувчиси сифатида  Муҳаммад Родзали Яқуб иштирок этади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика