Latest news

22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  0 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  32 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  0 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  18 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  16 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  249 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3

VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади News

VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади

Осиё клублари футболи янги даврга қадам қўйишга тайёрланмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ўзининг янгиланган учта мусобақасида, шунингдек, Осиё аёллар Чемпионлар Лигасида Видеоёрдамчи ҳакам (VAR) тизимини жорий этиш орқали ҳакамликнинг энг юқори стандартларини сақлаб қолмоқчи.

Янги жорий этилган ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мақомига кўра, қитъанинг энг яхши 24 жамоаси шон-шараф учун кураш олиб боради, шу йилнинг сентябрь ойида бошланадиган Лига босқичида VAR тизимидан фойдаланилади.

Октябрь ойида бошланадиган ОФК аёллар Чемпионлар Лигасининг ярим финаллари ва финалда VAR тизими ишлатилади. Бу Конфедерациянинг қитъада аёллар футболини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга эътибор қаратаётганини англатади.

Шу билан бирга, ОФК Иккинчи Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларидаги ҳакамлар учун VAR ёрдами плей-офф босқичидан бошлаб мавжуд бўлади. 32 та жамоа иштирок этадиган мусобақа сентябрь ойида бошланади.

20 та жамоадан иборат ОФК Чақирув Лигасида ушбу технология 2025 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган финал босқичида қўлланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика