Latest news

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  31 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

VAR бизнинг дўстимиз...ми? News

VAR бизнинг дўстимиз...ми?

Tags :  VAR
Жаҳон чемпионати ўзининг илк кунлариданоқ бизга ўзининг темпи ва атмосферасини сингдириб улгурди.

Тўрт йил орзу қилиб кутилган жаҳон чемпионати старти биз кутгандан ҳам шиддатли ва ажойиб бўлди. Мундиалгача ФИФА турли хилдаги қарорлари билан биз мухлисларни ҳайрон қолдиришга улгурди. Уларнинг энг кутилмагани (балки кутилгани) VAR тизими бўлди. ФИФАнинг қарорини муҳокама қилиш яхши иш эмас, бироқ бу ҳақда ёзмаса бўлмайди. Хўш, VAR тизими бизга дўстми ёки душман? Келинг бир фикрлаб кўрамиз.

VAR тизими ҳақиқатдан ҳам футбол оламида ўзгача янгилик сифатида олиб кирилди. Чунки узоқ ўтмишдан бери ҳакамларнинг қўпол хатолари ўйинга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Бу эса футболчилардан тортиб, мухлисларгача барчанинг асабийлаштириб юбораётганди. ФИФА бу хатоларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида ҳакамларга ажойиб бир ёрдамчи яратишга киришди ва буни уддалади ҳам - VAR.

Аммо “Ҳар яхшининг бир ёмон томони бор” деганларидек вақт ўтган сари бу тизимнинг яхши томонлари билан биргаликда ёмон томонлари ҳам кўзга ташланмоқда.

Тан олиш керак, VAR тизими ўйинни адолатли ва ҳаққоний ўтишини таъминлайди, турли хилдаги ғирромликларнинг олдини олади. Бу эса биз мухлисларни кўнглини хушнуд қилаётган бўлса-да, кўплаб футболчилар бу тизимни қораламоқда. Нега? Уларнинг фикрича бу тизим ўйин темпига жуда катта таъсир кўрсатар экан. Футбол темпини, унинг атмосферасини яшил майдонда тўп сураётган инсон ҳаммадан ҳам яхшироқ сеза олади. Тизимнинг ўйинга кўрсатадиган таъсири ҳақида нималар дейиш мумкин... 

Тасаввур қилинг ўйиннинг сўнгги дақиқалари, тўп қабул қилиб олган футболчи ўнг қанот бўйлаб катта тезликда олдинга бормоқда, сўнгра жарима майдончаси ичига қайрилиб қаради-да, тўпни жарима майдончаси ичи томон тепди, жарима майдончаси ичида жамоадоши тўпни боши билан дарвозага йўллади ва "Гооооол“. Аммо қанот ҳаками ўз байроқчасини кўтариб ўйиндан ташқари ҳолат борлигини маълум қилди. 

Бош ҳакам VAR тизимига мурожаат қилди. Чамаси 2 дақиқалик текширувдан сўнг ён қанот ҳаками адашганлиги аён бўлади. Ана энди томошанинг каттаси бошланади. Сал аввалроқ гол нишонлашни бошлаб, оламни ларзага солишга тайёр бўлган гол урган футболчининг эмоциясидан асар ҳам қолмайди. Мухлислар эса ён қанот ҳакамига “Помидорларни улоқтиришади”. Бу сўзлар билан VAR - эмоцияларни ўлдиради ва футболчиларнинг асабини таранглаштиради демоқчимиз. Ҳар қандай усулда ҳам буни исботласа бўлади.

Масалан куни кеча бўлиб ўтган Сербия ва Коста-Рика (1:0) ўртасида кечган баҳсга назар ташлайлик. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Сербия иккинчи бўлимда Коларовнинг киритган ажойиб голи эвазига ғалаба қозонаётган эди. Ҳакам ўйиннинг асосий дақиқасига 5 дақиқа қўшиб берди ва сўнги қўшиб берилган 5 дақиқа ичида 2 марта VARга мурожаат қилди. Энди мана шу вазиятда мағлуб бўлаётган Коста-Риканинг аҳволини ўзингиз ўйлаб кўринг. Яна VARга мурожаат қилинган вазиятларнинг биттасида ҳеч қандай ҳодиса рўй бермаган эди.

Нима бўлганда ҳам VAR тизимини яхши томонидан кўра ёмон томони кўпроқдек туйилмоқда. Чунки биз мухлислар футболни нима учун кўрамиз? Оз бўлса-да футбол атмосферасидан баҳраманд бўлиш ва оз бўлсада ўйин темпини ўзимизда ҳис қилиш учун кўрамиз бу қанчалик қувончли эканлигини эса ҳақиқий футбол мухлисларигина тушунишади.

Инсавалиев Отабек

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика