Latest news

12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  0 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  7 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  10 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1

Ванда Нара: «Икарди салмоқлироқ маошга муносиб» News

Ванда Нара: «Икарди салмоқлироқ маошга муносиб»

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икардининг хотини ва агенти Ванда Нара клубнинг муносабатидан норози.

Унинг Corriere dello Sport нашри мухбирлари билан суҳбатда таъкидлашича, миланликлар ўтган йили эрининг шахсий шартномаси бандларини қайта кўриб чиқиш хусусида ваъда беришган, бироқ ҳозирда етарлича наф келтираётган ҳужумчини сотиш варианти устида бош қотиришмоқда. Ванда Нара айни пайт 3та ролни муваффақият билан бажаряпти: у аввало, она, қолаверса, Мауро Икардининг ҳамхонаси ва шахсий агенти. Умуман, Нара хоним аргентиналик 23 ёшли ҳужумчи билан 4 нафар фарзандни тарбиялашмоқда. Айтиш жоиз, улардан 3 нафари Ванданинг аввалги турмуш ўртоғи - Макси Лопес билан никоҳидан. Қолаверса, футбол оламидаги энг машҳур жуфтликлардан бири бешинчи фарзандни ҳам кутяпти. Ванда охирги вақтларда Италия оммавий медиасининг доимий меҳмонига айланиб қолди. Чунончи, унинг эри, яъни мижози «Интер» билан шартномаси муддатини узайтирмоқчи, бироқ шунга қарамай, жамоадан кетиши ҳам ҳеч гап эмас.



- Ванда, Мауро нима учун «Интер» билан хайрлашмоқчи?

- Бундай эмас. Мауро аслида Миланда қолишни истайди, мен ҳам. Афсуски, мени жосусга чиқармоқчилар, ваҳоланки, бирор марта хуфёна иш тутмаганман. «Интер» яхшиси, бор ҳақиқатни айтиши керак. Бироқ клуб айни ҳолатда «Икарди сотилмайди» қабилидаги сохта баёнот ортида бошқа жамоалар билан яширинча музокара олиб боряпти...

- Бироқ шартнома муддати узайтирилганидан бир йил ўтибоқ эрингиз маошини оширишларини талаб қилганингиз ростми?


- Ҳа, биз келишув бандларини қайта кўриб чиқишни сўрадик, чунончи, клуб вакиллари ўтган мавсум шундай қилишга сўз беришганди. Аниқроқ айтсам, Аузилио ва Фассоне шартномани ўзгартиришларини айтишганди. Зеро, ҳозирги маош миқдори Икардининг трансфер нархига мувофиқ эмас. Қолаверса, уни бош­қа футболчиларга белгиланган гонорар билан таққослаш ҳам кулгули. Ўтган йили клуб етарли маблағ захирасига эга эмаслигини айтишгач, вазиятни тушуниб, шартни қабул қилгандик. Бироқ энди келишувни бузмаслик керак-да. Ахир биз имидж ҳуқуқининг 50 фоизини сотишга ва стандарт миқдордаги маошга рози бўлган эдик.

- «Интер» спорт директори Пьеро Аузилио яқинда ҳам Икарди сотилмаслиги ҳақида баёнот берди. Ўзи реал таклифлар борми?


- Клуб менинг гапларимни гўёки, асоссиздек кўрсатмоқчи. Бироқ раҳбарлар олдида Мауро бўйича тушган таклифлар етарли. Умуман олганда, клублар билан ишлаш менинг вазифам эмас. Фақат, Икардининг шартномаси хусусида гапиришим мумкин. «Атлетико», «Реал», «Тоттенхэм» ва «Арсенал» клубларининг эримга жиддий қизиқишаётганини биламан. Энди улар қаторига «Рома» ҳамда «Наполи» жамоалари  қўшилишди..

- «Ювентус» билан олиб борилган музокаралар-чи? Уларнинг натижаси ўхшамадими?


- «Юве» анча катта сумма таклиф этди - 50 млн. евродан кўп. Гарчи «Интер» инкор қилаётган бўлсада, бу ҳақиқат.

- Хўш, Мауро Туринга кўчиб ўтадими?


- Қайтараман, у «Интер»да қолмоқчи, мен ҳам Милан шаҳридан кетмоқчи эмасман. Икарди доимо ўзини муносиб тутишга ўрганган, яъни ортиқча инжиқлик қилмайди. Шундай ҳолатда клуб нега унинг ҳурматини жойига қўймаяпти?

- Кечирасиз-у, сўзларингиз оҳангидан Мауро охир-оқибат, «Интер»­дан кетадигандек тасаввур уйғоняпти.


- Икарди бу жамоа ва шаҳарни севади, шунинг учун кетишга унча хоҳиши йўқ. Мен ҳам ўртадаги шартнома яна бир йилга узайтирилиши тарафдориман. Чунончи, Миланда яшаш ҳар томонлама қулай - фарзандларимиз учун ҳам, ўзим учун ҳам. Айниқса, ҳозирги ҳолатимда кўчишни хоҳламасдим. Чунки бешинчи фарзандни кутяпмиз. Ўзингиз ўйланг, шу ҳолатда 4 нафар бола билан бошқа шаҳарга кўчиш осонми? Бироқ Мауро билан ўз қадримизни биламиз, пул масаласига ҳам муносабатимиз жойида. Ҳа, оиламиз камбағал эмас, аммо ўта бой ҳам ҳисобланмаймиз. Шундай экан, келажак ҳақида ўйлашга ҳаққимиз бордир...


- Кўринишидан, Аузилио билан келишувга эришишингиз қийинга ўхшайди. Энди нима қилмоқчисиз?

- Имконият туғилиши ҳамоно «Интер» соҳибларидан бири билан гаплашиб кўраман. Улар Маурони сотишни истамасликлари тайин. Ахир эрим клуб рамзи ва юзи-ку. Унинг тутган ўрни «Ювентус»даги Погбаники билан тенг. Устига-устак, клуб нега энди ўз ваъдаси устидан чиқмаслиги керак? Ахир келишув пулдан муҳим-ку.

- Умуман, яқин кунларда «Интер» вакиллари билан алоқага чиқдингизми?


- Хавьер Занетти эримга қўнғироқ қилиб, хавотирланишига ҳожат йўқлиги ва ҳаммаси изга тушишини айтибди. Нима бўлишидан қатъий назар, Икардининг ўзини яхши ҳис этиши ва «Интер»да қолиши учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

- Бу ишга жиддий қараётганингиз сезилиб турибди. Хўш, асосий фактор нима - Икардининг эрингиз эканлигими ёки мижозингиз бўлгани...?


- Йўқ-йўқ, асосий масала ўзаро ҳурматга бориб тақалади. Албатта, турмуш ўртоғимга агентлик қилишимда ўзига хос қийинчиликлари бор. Қолаверса, оиламиз катта. Хоҳласак-хоҳламасак, бу мавзу-муаммони уйда ҳам кўтаришга мажбур бўламиз. Шундай экан, барчасини имкон қадар тезроқ ҳал этишимиз зарур.

- Бизнес ва уй ишларини тенг олиб бориш қандай экан?


... Интервьюнинг тўлиқ қисмини "Интерфутбол" газетасининг сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика