Latest news

08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  5 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  19 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  8 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2

Ван Перси: "Ван Гал мени ҳайдаб юборган" News

Ван Перси: "Ван Гал мени ҳайдаб юборган"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Робин ван Перси жамоадан кетиши сабабини айтди.

"Луи ван Гал билан суҳбат бўлиб ўтди ва у менга: "Робин, йўлларимиз ажраляпти. Сенинг вақтинг ўтди, энди жамоадан кетишинг керак", деди. Мен унга шартномам борлигини айтсам ҳам унга бунинг фарқи йўқ экан.

Қатъийлик. Мавсум якунланаётганди ва менга нималардир ойдинлашди. Шундай сўзларни эшитганингда миядан кўплаб фикрлар ўтади. Клуб билан шартномам бор эди, оилам ҳам бахтли, Англиядаги 11-мавсумимни ўтказаётгандим. Бизга Англия ёқарди. Нима қилиш керак? Болаларим мактабга боришарди, кўплаб дўстлар орттирганди. Шундай фикрлар билан ўзимга кела олмадим. Қандай реакция қилишни билмасдим.

Унга: "Кўрамиз нима бўлишини. Бу сизнинг фикрингиз. Бироқ МЮда бахтлиман, оилам ҳам Англияда бахтиёр яшамоқда. Вазиятга қарайлик", деб жавоб бердим. У билан қўл ташлашдик ва чиқиб кетдим.

Кейинчалик мавсумолди йиғинлар бошланди. Икки томонлама ўйинда ўйнашимга рухсат беришмади. Улар менга тўп беришди ва бир ўзим машғулот қилишимни талаб қилишди. Ўзимни хотиржам тутишга интилдим, бироқ олдимда катта воқеа бўлаётганди. Бу менга, оилмга ва фаолиятимга катта таъсир ўтказарди.

Мен унчалик қайсар одам эмасман. Атрофимда бўлаётган воқеаларни кимгадир сўзлаб беришим шарт эди ва буни бажардим. Эни эса ортга назар ташласам, ҳаётимда бир неча бора шундай кунлар бўлган ва ўшанда ҳам шундай йўл тутишим керак бўлган экан", - деди ван Перси.

2015 йилнинг ёзида ҳужумчи МЮни тарк этиб, "Фенербахче"га ўтганди.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика