Ван Гал жаҳон чемпионати олдидан терма жамоага волейбол мураббийини қўшиб олди News

Ван Гал жаҳон чемпионати олдидан терма жамоага волейбол мураббийини қўшиб олди

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал мураббийлар штабига волейбол мутахассисини жалб этди.

Бундан мақсад, эҳтимолий пенальтилар сериясида Нидерландия устунлигини таъминлаш саналади.

71 ёшли мураббий энг кучли волейбол мураббийларидан бири Питер Мерфини "пенальти қотили" деб атади.

Мерфининг вазифаси пенальти тепаётган рақиб футболчисининг зарбаси қайси йўналишга тепилишини дарвозабонларга ўргатиш бўлади.

Ёдингизда бўлса, 2014 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финалида Ван Гал пенальтилар серияси арафасида дарвозабонни ўзгартирганди ва бу иш берганди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика