Ван Дейк: “Улар мавсумни биз каби ёмон бошлашди” News

Ван Дейк: “Улар мавсумни биз каби ёмон бошлашди”

АПЛ 3-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлажак баҳс олдидан “Ливерпуль” етакчиларидан бири Виржил ван Дейк ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мерсисайдликлар турнир жадвалида 2 очко билан 12-ўринда турибди, “қизил иблислар” эса бирорта ҳам очкосиз аутсайдерга айланган.

“Бизни меҳмонда қийин ўйин кутмоқда, аммо умид қиламанки, жароҳатдаги футболчиларнинг баъзилари сафга қайтишга улгуради ва кейин яхши ўйин кўрсата оламиз.

Бир неча йил давомида “Манчестер Юнайтед”ни меҳмонда ютишга қийналгандик, аммо ўтган мавсум қойилмақом натижага эришдик.

Улар ҳам худди биз каби жорий мавсумни ёмон бошлашди. Шу туфайли тўқнашув қизиқ ўтади. “Манчестер Юнайтед” – сифатли футболчиларга эга ажойиб жамоа. МЮда ишонч билан боғлиқ муаммолар юзага келган, аммо улар учун бу ўйин ўзларини қутқариш учун зўр имкониятдир. Бироқ, бор эътиборимизни ўзимизга қаратганмиз ва бу ҳафтада қўлдан келганча тер тўкамиз”, дейди нидерландиялик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, “Олд Траффорд”даги учрашув 22 август куни соат 23:59 да старт олади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика