Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда
08 dec 18:26
News
Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда
Журналист Жеймс Уотланднинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк, ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ва бошқа бир қанча муҳим ўйинчилар Арне Слотнинг "қизиллар" бош мураббийлигидан кетишини истамоқда.
Аввалроқ АПЛнинг сўнгги учта ўйинида захира ўриндиғида ўтирган Салоҳ Слотни ҳурматсизликда айблаган ва "Интер" билан ўйин қайдномасига киритилмаганди.
Манбанинг сўзларига кўра, ван Дейк ва бошқа етакчилар мисрлик ҳужумчини қўллаб-қувватлаб, Слотнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.
Слот жамоа бошқарувини 2024 йилнинг ёзида қўлга олганди. "Ливерпуль" унинг бошчилигида 2024/25 йилги мавсум Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритганди. Мутахассис бунгача "Фейеноорд", АЗ ва "Камбюре"да ишлаган.
Link :
Source : sportbible.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Comments