Ван Дейк: “Ливерпуль” ўйинчисига айланишимдан хурсандман ва бундан фахрланаман”
28 dec 2017 01:24
News
Ван Дейк: “Ливерпуль” ўйинчисига айланишимдан хурсандман ва бундан фахрланаман”
Яқин вақтлар ичида 85 миллион евро эвазига “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га кўчиб ўтадиган ҳимоячи Виржил ван Дейк ушбу трансферга ўз муносабатини билдирди.
“Мен “Ливерпуль”га ўтаётганимдан хурсандман ва бу жамоа билан фахрланаман! Бугун мен ва менинг оилам учун муҳим кун. Мен дунёнинг энг яхши клубларидан бирига ўтмоқдаман. Илк марта қизил футболкани кийиб майдонга тушишни сабрсизлик билан кутаяпман. Яқин йиллар ичида мен ушбу жамоанинг ғалабаларига ўз улушимни қўшмоқчиман.
Фурсатдан фойдаланиб, “Саутгемптон” раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар, мухлислар барча-барчасига миннатдорчилигимни билдираман. Менга Премьер лигада тўп тепиш имкониятини тақдим этган ушбу клубдан доим қарздорман.Оғир кечган сўнгги ойларга қарамай, мен “Саутгемптон”дан ўтказган давримдан лаззатланганман ва бу жамоадан абадий дўстларимни топганман”, дея таъкидлади футболчи.
Link :
Source : АР
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Comments