Latest news

03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  60 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди News

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди

"Жирона"га ўтиши кутилаётган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек "қизил иблислар" мухлисларига мурожаат қилди.

Аввалроқ 27 ёшли нидерландиялик футболчининг трансфери ҳақида нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилганди.

"Ҳурматли "Манчестер Юнайтед" оиласи! Бугун унутилмас кун, чунки клуб билан бўлган саргузаштим ниҳоясига етмоқда. Йиллар давомида қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат айтмоқчиман. "Юнайтед"га келганимда мени жуда яхши кутиб олишган ва бунинг учун миннатдорман!

Манчестер ҳар доим менинг юрагимда алоҳида ўрин эгаллайди. Барчангизга омад, яна кўришгунча!", – деб ёзди ван де Бек ижтимоий тармоқларда.

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га 2020 йилнинг сентябрида "Аякс"дан 39 миллион евро эвазига ўтганди. Нидерландиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ижара асосида "Айнтрахт"да ҳаракат қилди.

Футболчи манкунианликлар сафида жами 62 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика