Вальверде: “Уэска” билан ўйиндаги натижадан мамнунман”
14 apr 2019 08:37
News
Вальверде: “Уэска” билан ўйиндаги натижадан мамнунман”
“Биз кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик ва бир қатор футболчилар бугун асосий жамоада дебют ўйинни ўтказишди. Бу борада мамнунман. Биз кўплаб вазиятларни яратишга уриндик ва бундан хурсандман. Таркибмизда янги футболчилар тўп тепишди. Албатта ўйин осон кечгани йўқ. Аммо қачондир шундай қадам ташлашимиз лозим эди. Шунингдек, қанот ҳимоячилари билан боғлиқ муаммолар туфайли тактик схемани ҳам ўзгартиришимизга тўғри келди. Альба ёки Семедуни баҳсга қўшилишини истамадим.
Баҳс тенг курашлар остида кечди. Рақиб тўпга эгалик қилиши билан узун паслар орқали тезкор ҳаракатларни амалга оширишини билардик. Агар ўтган турда “Атлетико”ни мағлуб этмаганимизда, бугун бошқа таркиб майдонга тушган бўларди ва ҳисоб ҳам бошқача бўлиши аниқ эди”, дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments