Latest news

21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  19 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  9 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3

Вальверде: “Бу “Барселона” учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлади” News

Вальверде: “Бу “Барселона” учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлади”

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 17-тури доирасида “Реал Сосьедад”га қарши баҳс ҳақида гапирди.

“Мана бир неча йилдирки, “Сосьедад”га қарши баҳс биз учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлиб келмоқда. Ўтган икки мавсумда, гарча ғалабага эришган бўлсакда, бу ерда тўп суриш биз учун осон эмас.

Қолаверса бунга рақибнинг айни пайтда кўрсатаётган ўйинини, рақиб таркибидаги футболчиларнинг маҳоратини ва “Камп Ноу”да кечган охирги учрашувимизни қўшадиган бўлсак, бизни нақадар оғир ўйин кутиб турганлигини билиш қийин эмас.

Бу жамоанинг ҳар бир ўйинда ўз олдига қўйган аниқ режаси бор. Улар ҳар доим тўпни тезроқ ўзларига қайтаришни исташади. Эдегор  ва Мерино бир бирларини жуда яхши тушунишади. 

Альба ва Семеду ҳақида

“Улар Ла Лигадаги сўнгги ўйинмиздан кейин жамоа билан машғулотларда иштирок этишди. Аммо учрашувга тўлиқ тайёр бўлмаганликлар учун сешанба кунги баҳсда майдонга тушишмади. Умид қиламизки, “Сосьедад”га қарши ўйинда уларнинг хизматларидан фойдаланамиз.

Фати ҳақида

“У билан ҳаммаси жойида ва ўзини камтар тутмоқда. Биз у ҳақида доим қайғурамиз”

Видал ҳақида

“Нима дейишим мумкин? Ҳар ким ўз ишонган нарсаси ҳақида гапириши мумкин. Трансфер ойнаси ҳали очилгани йўқ, йил якунига қадар биз яна учта учрашув ўтказамиз. Айни пайтда Видаль бизнинг футболчи. Кейин нима бўлишини кузатишда давом этамиз”.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика