Валижонов "Навбаҳор"дан кетди
18 feb 2016 11:50
News
Кеча Навоийнинг "Қизилқум" клубига қарши назорат учрашувидан сўнг ярим ҳимоячи Отабек Валижонов янги мавсумни "лочинлар" сафида бошламаслиги маълум бўлди. Футболчи ва мураббийлар штабининг ўзаро келишувига кўра Отабек жамоамиз билан хайрлашди. Ўтган мавсумда 26 ёшли ўйинчи "Навбаҳор" таркибида 23 ўйин (1558 дақиқа) ўтказиб, ўз номига 2 гол ёздириб қўйганди. Валижоновнинг келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз!
Жамоамиз мухлисларини таркибга янги қўшиладиган футболчилар ҳам қизиқтириб тургани бор гап. Кўпчилик мухлислар Жанубий Кореядан келиши кутилаётган футболчига оид хабарларни кутишмоқда. Аммо виза масаласи билан боғлиқ айрим сабабларга кўра легионернинг таркибимизга қўшилиши бироз ушланиб турибди. Бу муаммо ижобий ечим топгач кореялик футболчи "Навбаҳор" ихтиёрига қўшилади.
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Comments