Latest news

21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  2 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  1 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  24 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби News

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишланган Хоразм вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди.
Бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм воҳасидан 15 та, Қорақалпоғистон республикасидан битта жамоа иштирок этди. Учрашувлар аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди. Сўнгра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал жуфтликларини ҳосил қилишди.
Ушбу босқичнинг дастлабки беллашувида Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” ва “Умид ниҳоллари-2018” жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган бу ўйинда мухлислар 7 та бир-биридан чиройли голлар гувоҳига айланишди. Якуний натижага кўра, “Ёшлик” футболчиларининг қўли баланд келди Улар 4:3 ҳисобида зафар қучишди.

Чорак финалнинг қолган ўйинлари қуйидагича ниҳоясига етди:  “Жайҳун”(Ҳазорасп тумани)-“Шифокор”(Ҳазорасп тумани)-2:0, УрДУ(Урганч шаҳри)–УОЗК(Урганч шаҳри)-2:0, “Ёшлик”(Хива тумани)–“Шаббоз”(Беруний тумани, Қорақалпоғистон) - 6:2.

Муболаға эмас, ярим финал учрашувлари ҳам қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди. Бу босқичда урганчнинг “Ёшлик” жамоаси УрДУни ишончли тарзда мағлубиятга учратди, 3:1. Иккинчи жуфтликда эса “Жайҳун” жамоаси аъзолари  хивалик футболчиларни  2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик”  ва Ҳазорасп туманининг “Жайҳун” жамоалари ўртасида кечган ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақтида ғолиб  аниқланмади, ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Натижада, қўшимча вақт белгиланди. Унда Хоразм воҳасининг таниқли мураббийи Вали Султонов устозлик қилаётган “Ёшлик” жамоаси футболчилари ғалабага бўлган иродаларини тўла намойиш этиб, учинчи тўпни ҳазораспликлар дарвозасига йўллашга муваффақ бўлишди, 3:2.  Ушбу ютуқ вилоят маркази футболчиларига илк марта ўтказилган турнир шоҳсупасининг биринчи пағонасини эгаллаш имконини берди. Тўпларини урганчликлар сафидан Бобур Раҳимберганов, Сирож Хўжаев ва Ҳабибулла Матёқубовлар киритишди.

Ўз навбатида “Жайҳун” жамоасига иккинчи ўрин насб этган бўлса, ярим финал иштирокчилари  Хива туманининг  “Ёшлик”  ва  УрДУ  жамоалари ташкилотчилар томонидан учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Қуйидаги футболчилар турнирнинг номинация бўйича “Энг яхши”лари номига сазовор бўлишди:
   Энг яхши дарвозабон – Қадам Вапаев(УрДУ).
   Энг яхши ҳимоячи – Бекзод Қурбонниёзов(УрДУ).
   Энг яхши ярим ҳимоячи – Илёс Хайров(“Жайҳун”).
   Энг яхши ҳужумчи – Шодлик Раҳматуллаев(“Жайҳун).
   Энг яхши футболчи – Бобур Раҳимберганов(“Ёшлик”).
   Энг яхши ёш футболчи – Ҳабибулла Матёқубов(“Ёшлик”).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика