Latest news

12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  3 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  42 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10

Валерий Карпин: "Ўзбекистон терма жамоасининг даражаси Словения ва Словакияники билан тенг деб ўйлайман" News

Валерий Карпин: "Ўзбекистон терма жамоасининг даражаси Словения ва Словакияники билан тенг деб ўйлайман"

Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўйинидан (0:0) сўнг меҳмон жамоа устози Валерий Карпин матбуот анжуманида иштирок этди.


- Биринчи бўлимда бир-биримизни ўргандик. Тезкор ҳужумни ўтказиб юборишдан қўрқдик. Ўзбекистон терма жамоаси бу нарсадан яхши фойдаланади. Майдон марказида тўп йўқотмасликка уриндик. Иккинчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Голга яқин эдик. Бизнинг дарвозамиз олдида эса ҳеч қандай хавф бўлмади. Баъзи кичик вазиятларни ҳисобга олмаганда, албатта. Умуман олганда яхши, ўзининг кучли жиҳатларини биладиган жамоа билан ўйнадик.

- Россия Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари билан ўйнади. Марказий Осиё футболи даражасига қандай баҳо берасиз? Иккинчи саволим, Пиньяевнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Пиньяевдан бошлайдиган бўлсак, у ҳақида ҳозирча хулоса қилишга эрта. Ўйинга қўшилиб кета олди дея олмайман. Марказий Осиё футболи даражасига келадиган бўлсак, Тожикистон Кипр билан деярли бир даражада. Ўзбекистон Словения ва Словакия билан тенг деб ўйлайман. Ўзбекистон ҳаммадан "калтак ейдиган" жамоа бўлмасди.

- Тўп ҳар сафар Шомуродовга тушганида Жикия унинг олдида пайдо бўлаверди, Георгий ўйиндан олдин Элдорга "шахсий қўриқчи" сифатида бириктирилганмиди? 

Саволдан ташқари, рус медиаси орқали бугунги ўйин ҳақида фикр билдирган Роман Широковга алангалик саломларимни йўлламоқчиман. Биринчи лига ростан ҳам қизиқ бўлса, янги мавсумимиз баҳорда бошланади...

- Йўқ, Жикия Элдорга бириктирилмаган эди. Шомуродов Баринов ёки Литвинов зонасига ўтганида ўша ҳудудга жавоб берадиганлар ҳаракатга тушишди. Широковга салом йўллабсиз, яхши.

- Футболчиларга тезкор гол уриш борасида кўрсатма берганмидингиз?

- Ҳар бир мураббий буни хоҳлайди, бироқ бор эътиборни шунга қаратмаган эдик.

- Бугун футболчилар кўзида азарт, оловни кўрмадим. Россия терма жамоасининг потенциали юқори эканлигини ҳис қилдим. Кўп гол ура олишингиз мумкин эди. Шунчаки машғулот ўйинимиди бу, йигитларга шундай кўрсатма берилганмиди?

- Албатта йўқ.

- Валерий Георгевич, Россия терма жамоаси 2та ўйинда гол ура олмади. Бу сизни ҳавотирга соляптими?

- Ҳа, аммо бошқа томондан қарайдиган бўлсак 2та баҳсда гол ўтказиб юбормадик. Рақибларда деярли вазият бўлмади. Ҳар куни машғулот ўтказадиган клублар ҳам баъзида гол ура олмайди, терма жамоалар эса ора-сирада йиғилади. Футболчиларимиз ҳозирча бир-бирини жуда яхши тушунмаяпти. Ўйинга бўлган муносабатдан қониқяпман, аммо ҳужумдаги энг керакли нарса йўқ.

- Қозоғистонлик ҳакам баъзи вазиятларда хато қилди. Ўзбекистон терма жамоасига пенальти бермади, бу фикрга қўшиласизми?

- Йўқ, мен бошқа, рақиб жамоа мураббийи бошқа фикр билдириши мумкин. Тушундингиз деб ўйлайман.

- Нега бугун дарвозада Селихов эмас, Шунин турди?

- Чунки Тожикистон билан баҳсда Селихов ва Песьяков бир таймдан дарвозамизни қўриқлашди. Бу ўйинда Шунин дарвозада турди. Саволлар менга эмас, посбонлар мураббийига бўлиши керак.

- Россия терма жамоаси келажакда ҳам Ўзбекистон билан ўйнашни режа қилганми?

- Бу борада менинг фикрим ижобий, бироқ ҳаммаси менга боғлиқ эмас. Россия футбол иттифоқи ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари келишиши керак.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика