Latest news

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Валерий Карпин: "Ўзбекистон Словения ёки Словакиядан кучсиз эмас!" News

Валерий Карпин: "Ўзбекистон Словения ёки Словакиядан кучсиз эмас!"

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Валерий Карпин ва Руслан Литвинов иштирок этди.


"Барчага хайрли кун. Эртанги баҳсдан нималар кутяпман? Тожикистон билан ўйинда майдонга тушмаган футболчиларни синаб кўриш, бизнинг кўрсатмаларимизни қанчалик бажаришларини кўриш", - деди Валерий Карпин. 

- Сергей Карасев Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувини бошқариб борди. Уни хорижлик ҳакамлар қўллаб-қувватлаётганини айтди. Сизга ҳам хориждан шундай қўллаб-қувватлашлар келяптими? 

- Шомуродов (кулади). Испаниядаги собиқ жамоадошларим ва менга қарши ўйнаган футболчилар шахсий суҳбатларда қўллаб-қувватлашмоқда. Спорт сиёсатдан ҳоли бўлиши керак дейишмоқда.

- 1991 йилда сиз "Пахтакор" стадионида "Спартак" сафида "Пахтакор"га қарши ўйнагансиз. Ўшанда ягона голни Андрей Пятницкий урганди. Ўша баҳсни эслай оласизми? 

- Тўлиқ ўйинни эслай олмайман. Пятницкий билан бирга кейин "Спартак"да ўйнадик. Ўшанда ютқазгандик, демак хотиралар яхши эмас (кулади). Бу стадионни эслайман, стадион ҳам, Тошкент ҳам анча ўзгарган. 

- Шомуродов "Рома"да майдонга тушмаяпти. Унга Италиядан таклифлар бор. Собиқ мураббий сифатида унга қайси клубга ўтишни маслаҳат берасиз? 

- Кеча Элдор билан бу борада гаплашдик. Аммо қайсидир клубга ўтиши борасида маслаҳат бера олмайман. Ҳозир у 27 ёшда, демак айни ўйнайдиган ёшда. Кучлироқ клубда ўйнашини хоҳлардим, Топ-5 чемпионат бўлмаса ҳам асосийси кўпроқ майдонга тушадиган клубга ўтиши керак. 

- Эртага Ўзбекистон терма жамоасининг тактик схемаси сиз учун жумбоқ бўладими? Сабаби Катанец турлича схемаларда ўйнамоқда. 

- Ўйлашимча эртага Ўзбекистон Қозоғистон билан ўйиндаги схемада майдонга тушса керак. 

- Агар ўйин Тошкентда эмас Москвада бўлганида Головин ва Миранчукни чақирармидингиз? 

- Йўқ, чақирмасдим. Сабаби ҳозир Жаҳон чемпионати туфайли чемпионатларда танаффус вужудга келди. Шу боис уларни безовта қилмасликка қарор қилдик. Бу йиғинда янги футболчиларни текшириб кўряпмиз. 

- Ўзбекистонлик маҳаллий мухлислар ва журналистлар Россия терма жамоасининг бугунги таркиби қанчалик асосий деб ўйлашмоқда? 

- Фоизларни айта олмайман, аммо Тожикистон билан ўйиндан кўра асосийроқ таркиб тушишини айтгандим. Ҳозир бизда дарвозабонлардан ташқари 23 нафар ўйинчи бор. Эртага ким тушишини кўрамиз. 

- Антон Макарчукни иккинчи бор терма жамоага чақиряпсиз. Унинг ижобий жиҳатлари қайси? "Сочи"га ўтишдан олдин ФНЛда ўйнарди. Премьер-лига клубига ўтиши билан терма жамоа эътиборига тушди. Демак ФНЛдаги бошқа футболчилар ҳам терма жамоага чақирилиши учун Премьер-лига клубига ўтиши керакми? Ҳозир бўш вақтингиз кўпайди, балки ФНЛ ўйинларини ҳам кузатарсиз. 

- Бўш вақтим нега кўпайди деб ўйлаяпсиз? "Ростов"даги ҳам ишларим борку. Кўп футболчилар ФНЛда ўйнашган ва кейин терма жамоага чақирилган. Сичевой ҳатто ФНЛда эмас Қрим лигасида ўйнаган. Кривцов ҳам иккинчи лигада ўйнаган, ҳозир "Краснодар"да ўйнамоқда ва терма жамоага чақирилган. Деярли ҳамма футболчининг фаолияти шундай бўлади. 

Макарчукнинг яхши сифатлари жуда кўп. У асосан қанотда латераль сифатида ўйнамоқда. Тўрт ҳимоячи сифатида ўйнаганимизда у қанотда жуда фойдали. 

- Қачондир Россия терма жамоасидан тақиқ олиб ташлаганидан кейин олдинги ҳолатига қайта олади деб ўйлайсизми? 

- Ўзбекистон Словения ёки Словакиядан кучсиз деб ўйлайсизми? Мен бундай эмаслигига ишончим комил. Ҳозир Ўрта Осиёда ўйнаяпмиз. Сизда бошқа вариантлар борми? 

- Жанубий Америка масалан...

- 2 кун учиб боришимиз керак ва ўйин ўтказиб яна 2 кун ортга қайтишимиз керак, кейин чемпионатда майдонга тушишимиз керакми? Нореалку.

- Тожикистон билан ўйиндан кейин ОАВ сизни ва терма жамоани шунчаки ерга кўмиб қўйишди. Эртанги баҳсда ижобий натижа қўлга киритиш ва танаффусга жуда ёмон кайфиятда чиқиб кетмасликка интилиш борми? 

- Биринчидан кайфиятим яхши, футболчиларда ҳам. Барча кўмиб қўйди деяпсиз. Уларга Олег Романцев ва Валерий Газзаевнинг гапларини ўқишни тавсия қиламан. Бизни четлатишганида барча экспертларингиз мана ҳозир бизда вақт бор, ёшларни синаб кўриш керак дейишганди. Энди эса уларга натижа керак бўлиб қолди. 

- "Пахтакор" стадиони майдони сифатига қандай баҳо берасиз? 

- Тожикистондан кейин ТОП! Ҳатто Сречко Катанец матбуот анжуманида ҳам айтидику, сунъий майдонда ўйнаш бу бошқа спорт тури деб. Футболни тушунадиган одамлар буни гапирганидан хурсандман. Мен атайин ўша ўйиндан кейин майдон ҳақида гапирмадим. Баҳона қилмадим. Шукурки фақат биргина Песьяков жароҳат олди. 

- Осиё ва Европа терма жамоаларининг асосий фарқи нимада? Инфрастуркурани ҳисобга олмаганда. 

- Деярли ҳеч қандай фарқ йўқ. Майдонга 11 футболчи тушади, Кипр, Тожикистон, Словения ёки Ўзбекистон терма жамоалари бўлса ҳам фарқи йўқ. Ўзбекистон терма жамоасида Туркияда ҳам ўйнаётган футболчи бор. Туркия ҳам Европами, демак ҳеч қандай фарқ йўқ. 

"Ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Рақибни ўрганиб чиқдик ва таҳлил қилдик. Эртага барчасини кўрсатамиз", - деди Руслан Литвинов. 

- Тожикистон билан ўйиндан кейин экспертлар Россия терма жамоасининг ўйини ҳақида салбий фикрлар билдиришди. Жамоада кайфият қандай ва янгиликларни ўқиб боряпсизларми? 

Руслан Литвинов: - Янгиликларни ўқимасликка ҳаракат қиляпмиз. Ўз ишимизни бажаришга уринамиз, албатта баъзида кўрсатмаларни тўлиқ бажара олмаслигимиз мумкин. 

- Ҳозирги қийин даврда футболчиларнинг кайфияти қандай? Чунки Россия асосан қўшнилар билан ўйнамоқда. Таркибдаги ёшларнинг кайфияти қандай?

Руслан Литвинов: - Умуман олганда кайфият яхши. Энг асосийси халқаро ўйинларда майдонга тушяпмиз. Барчамиз шунга уриняпмиз. Албатта Европа жамоаларига қарши ўйнамаяпмиз, аммо бу ерда ҳам терма жамоа кучли, ўзбекистонлик футболчилар Европа топ чемпионатида ўйнашади.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика