Latest news

13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  0 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  0 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  6 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  15 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  22 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  32

Валерий Карпин: "Иньеста "ит" эмас" News

Валерий Карпин: "Иньеста "ит" эмас"

"Спартак" собиқ бош мураббийи Валерий Карпин "Барселона"нинг ПСЖдан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши (0:4) сабаблари ҳақида гапирди.

"Бир томондан ПСЖ ҳайрон қолдирди. Бошқа томондан жамоа шундай ўйин кўрсатиши кутилган эди. Ҳақиқатдан ҳам ҳайрон қолдирган инсон Луис Энрике бўлди.

Илк дақиқалардан жамоа анчадан бери фойдаланмаган 4-4-2 схемасида ўйнаётгани кўринди. "Барселона" сўнгги 20 дақиқаликда ғалаба қозонди, аммо илк дақиқалардан устунлик қилганини анчадан бери эслай олмайман. Жамоа бундай учрашувга тайёр эмасди.

4-4-2 (бу ҳимоявий схема) да ўйнаш ва рақиб майдонида прессинг уюштириш - муаммоларга олиб келади. Бускетс ва Иньеста олдинга чиқиб кетган пайтларда, катта бўшлиқ пайдо бўла бошлади. Шундан сўнг хавфли вазиятлар ва голлар бўлди.

4-3-3 схемасида Бускетс бир ўзи таянч ярим ҳимоячиси бўлиб қолганида муаммолардан қутилиб қолса бўлар эди. "Барселона"да икки таянч ярим ҳимоячиси олдинга чиқиб, тезда ортга қайтиши керак эди. Шу сабабли "Барселона" ҳужумларида узилишлар кўп бўлди.

"Атлетико" - айни дамда 4-4-2 схемасида ўйнайдиган энг яхши жамоа. Икки таянч ярим ҳимоячилари бизнинг тил билан айтганда "ит" вазифасини ўтайди. Иньеста эса "ит" эмас - у ҳужумларни бошлаб беради.

Месси тўпни йўқотганида ортга қайтмади. Аммо у ҳеч қачон бундай қилмаган. Шу сабабли ушбу муаммоларни унга ағдариш тўғри эмас. Лео таянч ҳудудига қайтиши керак бўлди, чунки у ерда футболчи етишмаётган эди ва Месси ўша жойда ҳужумни бошлашга ҳаракат қилди. Муаммо шундаки, аргентиналик тўпни ўз ярим майдонида қабул қилди.

Бу схемадан фойдаланиш мумкин ва айни дамда кўплаб мураббийлар бу усулни қўллашмоқда. Ундан "Барселона" футболчилари билан фойдаланиш мумкин, аммо ўйин тарзини ўзгартириш керак. Яьни бу схема бўйича сен жиддий прессинг уюштирмайсан" - дейди Карпин.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика