"Валенсия" "Манчестер Юнайтед" дарвозабонини нишонга олди
13 jan 2021 12:23
News
"Валенсия" "Манчестер Юнайтед" дарвозабонини нишонга олди
Дарвозабон Серхио Ромеро жорий трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"дан кетишга яқин.
33 ёшли аргентиналик футболчи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Тажрибали посбоннинг хизматларига "Валенсия" қизиқиш билдирмоқда. "Кўршапалак" жароҳати сабаб сафдан чиққан Яспер Силессенга ўринбосар излашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ромеронинг манчестерликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Дарвозабон "Манчестер Юнайтед"да 2015 йилдан бери ўйнайди. Серхио клуб сафида 61та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 27та тўп олиб чиққан.
Link :
Source : Estadio Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Comments