Latest news

21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  0 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  61 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5

Ла Лига. "Валенсия" - "Барселона" ва 21-турнинг бошқа ўйинлари учун превью News

Ла Лига. "Валенсия" - "Барселона" ва 21-турнинг бошқа ўйинлари учун превью

Испания чемпионатида 21-тур ўйинлари бугундан бошланади.

20-турнинг марказий учрашуви «Реал Мадрид» ҳамда «Севилья» ўртасида кечганди. Бу турда эса “Барселона“ меҳмонда “Валенсия“га қарши баҳс олиб боради. Мазкур турда айнан мана шу ўйин марказий баҳс дея эътироф этилмоқда. Қуйида 21-тур ўйинларига анонсларни ҳавола этамиз.


24.01  01:00 (Тошкент вақти) «Осасуна» – «Леванте»

“Осасуна” сўнгги турда “Вальодолид” билан дуранг ўйнади (0:0). “Леванте” эса ўй майдонида “Алавес”га мағлуб бўлди (0:1). Ҳар иккала жамоа 20 турда 26 та гол уришди ва турнир жадвалида ёнма-ён жойлашганлар.

Ўйинга оид фактлар:

- “Осасуна“ Испания чемпионатининг сўнгги 8 ўйиннинг 6 тасида 1-бўлимда гол ура олмади;

- “Леванте“ ҳужумчиси Рожер Марти Ла Лигада сўнгги 7 та ўйинда 6 та тўп киритган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Энис Барди, Оьер Оласабал, Иван Лопес, Робер Пер (“Леванте“).

Сўроқ остида: Оер Мате, Фран Мерида, Рубен Мартинес, Раул Навас, Антонио Ларорре (“Осасуна“), Хорхе Мирамон (“Леванте“).


25.01  17:00 (Тошкент вақти) “Эспаньол“ - “Атлетик Билбао“

“Эспаньол“ охирги турда “Вильярреал“ устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) чемпионатдаги 9 ўйиндаги ғалабасиз церийага чек қўйди. “Атлетик“ эса сўнгги турда “Сельта“ билан дуранг ўйнаб (1:1) кетма-кет тўртинчи дурангига эришди.

Ўйинга оид фактлар: 

- Ла Лиганинг сўнгги 9 учрашувининг 7 тасида “Эспаньол“ дастлабки 45 дақиқада ҳисобни очган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Себастен Коршя (“Эспаньол“), Оскар Де Маркос (“Атлетик“).

Сўроқ остида: Виктор Кампузано, Эстебан Гранеро (“Осасуна“), Аритс Адурис (“Атлетик“).


25.01  20:00 (Тошкент вақти) “Валенсия“ - “Барселона“

Аввалги турда “Валенсия“ меҳмонда “Мальорка“га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. “Барселона“ янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда “Гранада“ни минимал ҳисобда мағлуб этганди. “Барселона“нинг мағлубиятсиз церийаси чемпионатда 9 тага етди (6 ғалаба, 3 дуранг). Каталонияликлар сўнгги 7 учрашувнинг 5 тасида 1 тадан кўпроқ тўп киритди. 

Ўйинга оид фактлар:

- “Валенсия“ чемпионатнинг сўнгги 8 ўйиннинг 6 тасида биринчи бўлимни бой бермади;

- Лео Месси охирги 15 ўйинда 14 та гол урди.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Гонсалу Гедеш, Кристиан Пиччини (“Валенсия“), Луис Суарес, Усман Дембеле (“Барселона“)

Сўроқ остида: Яспер Силлессен, Ману Валехо (“Валенсия“), Нето (“Барселона“)


25.01  22:30 (Тошкент вақти) “Алавес“ - “Вильярреал“

“Алавес“ ғалабасиз серияси чемпионатда 5 учрашувга етган (2 дуранг, 3 мағлубият). “Вильярреал“ бир ҳафта олдин “Эспаньол“га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. “Алавес“ чемпионатдаги голларининг 76 фоизини иккинчи бўлимда киритган бўлса, “Вильярреал“ эса танаффусдан кейин ўзларининг 71 фоиз голларини ўтказиб юборган.

Ўйинга оид фактлар:

- “Вильярреал“ ҳужумчиси Карлос Бакка Ла Лигада 11 ўйинда қатнашди аммо бирортасида ҳам гол ура олмади.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Томас Пина (“Алавес“), Бруно Сориано (“Вильярреал“)

Сўроқ остида: Херард Морено (“Вильярреал“)


25.01  01:00 (Тошкент вақти) “Севилья“ - “Гранада“

Бир ҳафта аввал “Севилья“ “Реал Мадрид“дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради ва Мадрид клубидан 8 очкога ортда қолди. Хулен Лопетеги жамоаси 35 очко билан жадвалнинг 4-поғонасида жойлашган. “Гранада“ эса 27 очко билан 10-ўринда кетмоқда. Жорий чемпионатнинг 20 та ўйинидан 19 тасида “Севилья“ 2 тадан кўп гол ўтказмаган. “Гранада“ эса сўнгги 7 ўйинда 5 та, ортда қолган 20 учрашувнинг 15 тасида тўп киритган.

Ўйинга оид фактлар:

- “Севилья“ ҳужумчиси Лукас Окампос чемпионатда 15 та ўйинда 5 та голли узатмани амалга оширди;

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Анхел Монтеро, Кини, Федерико, Исмаис Кейбаши, Нейдер Лосано (“Гранада“)

Сўроқ остида: Жоан Жордан, Яссин Буну (“Севилья“).


26.01  16:00 (Тошкент вақти) “Атлетико Мадрид“ - “Леганес“

“Атлетико“ 20 ўйиндан кейин 35 очкога эга. Мадридликлар учун бу Ла Лигадаги энг ёмон ўтган 20 тур. Симеоне шогирдлари киритган голлари 22 тани ташкил этади. “Леганес“ эса 14 очкога эга ва турнир жадвалида 19-поғонада. 

Ўйинга оид фактлар:

- “Атлетико“ чемпионатнинг сўнгги 5 уй ўйинининг 4 тасида ғалаба қозонган;

- “Леганес“ Ла Лиганинг охирги 7 баҳснинг 6 тасида гол ура олмаган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Диего Коста, Герман Валера, Дарио Поведа (“Атлетико“), Александр Шимонавски (“Леганес“)

Сўроқ остида: Коке, Киран Трипер, Тома Лемар, Хосе Мария Хименес, Шиме Врсалко (“Атлетико“), Димитриос Сиовас (“Леганес“)


26.01  18:00 (Тошкент вақти) “Сельта“ - “Эйбар“

20-турдан кейин “Сельта“ 16 очко билан турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа сўнгги 12 турда атига 1 марта ғалаба қозонган, 4 дуранг ва 7 мағлубият. “Эйбар“ 22 очко билан 16-поғонада. 

Ўйинга оид фактлар:

- “Сельта“ ушбу мавсумдаги 76 фоиз голини иккинчи бўлимда киритган. 

- “Сельта“ ҳужумчиси Иаго Аспас сўнгги 13 ўйинда 7 та гол урди. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Давид Жунка, Иван Виляр (“Сельта“).

Сўроқ остида: Гонсало Эскаланте, Папе Диоп, Кике Гарция, Анайтс Арбия, Иван Рамис (“Эйбар“).


26.01  20:00 (Тошкент вақти) “Хетафе“ - “Бетис“

“Хетафе“ сўнгги турда “Леганес“ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа охирги 10 ўйинда 2 марта мағлуб бўлди, ва яна 6 ғалаба ҳамда 2 дуранг. Рубин шогирлари “Бетис“ жамоаси эса 27 очко билан 11-ўринда. “Бетис“ охирги 15 ўйиннинг 12 тасида танаффусгача камида 1 та гол уришган.

Ўйинга оид фактлар:

- “Бетис“ Ла Лигадаги сўнгги 11 баҳснинг 9 тасида биринчи бўлимда мағлуб бўлишмаган (4 ғалаба, 5 дуранг);

- “Бетис“ ҳужумчиси Лаурен Морон чемпионатнинг 19 ўйинида 8 та гол урган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Филип Манойлович (“Хетафе“), Виллям Карвалю, Хуанми (“Бетис“).

Сўроқ остида: Анхел Родригес, Роберт Кенеди (“Хетафе“), Алфонсо Педраса, Франсис Герерро (“Бетис“).


26.01  22:30 (Тошкент вақти) “Реал Сосьедад“ - “Мальорка“

“Реал Сосьедад“ Ла Лиганинг охирги икки турида мағлубиятга учраган. Жамоа 31 очко билан 6-ўринда. “Мальорка“ аввалги турда “Валенсия“ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб олти ўйинли ғалабасиз церийасига якун ясаган. Висенте Морено жамоаси 17-поғонада. 

Ўйинга оид фактлар:

- “Малорка“ чемпионатнинг 9 сафар учрашувининг 8 тасида мағлуб бўлган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Асер Илярраменди (“Реал Сосьедад“).

Сўроқ остида: Начо Монреал, Мигел Анхел Мойя, Давид Турутуса (“Реал Сосьедад“),  Яннис Салибур (“Малорка“).


26.01  01:00 (Тошкент вақти) “Вальядолид“ - “Реал Мадрид“

21-турнинг сўнгги учрашувида Мадрид бош жамоаси “Вальядолид“ майдонида меҳмон бўлишади. 20-турдан сўнг “Вальядолид“ ҳисобида 22 очко бор. 17 гол уриб, 23 та ўтказиб юборишган. “Реал“ 43 очко билан тўплар нисбатига кўра 2-поғонада. Зидан шогирлари Ла Лигада энг кам - 13 та гол ўтказиб юборишган. Жамоа атига 1 маротаба мағлуб бўлишган. 

Ўйинга оид фактлар:

- “Вальядолид“ чемпионатнинг охирги 6 учрашувда, 5 та дуранг қайд этган;

- “Реал“ ҳужумчиси Карим Бензема 19 Ла Лигада ўйинда 12 та гол урган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Эден Азар, Марко Асенсио (“Реал Мадрид“).

Сўроқ остида: Хосе Антонио Каро (“Вальядолид“), Серхио Рамос, Гарет Бейл (“Реал Мадрид“).



Оғабек Самисов

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика