Latest news

07:56"Реал" Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда — Романо  0 07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  3 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  5 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  12 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  11 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  7

Вагиз Галиулин Андижонда мастер класс ўтказди News

Вагиз Галиулин Андижонда мастер класс ўтказди

Россия премьер лигаси иштирокчиси “Уфа” клубида ўйнаб келаётган Вагиз Галиулин айни пайтда Андижонда бўлиб турибди.

Ишқибозлар яхши билишса керак, Галиулин Андижон футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу боис у ўзи туғилиб ўсган вилоятдаги ёш футболчиларга бефарқ эмас. Куни-кеча вилоят футбол федерациясининг ташаббуси билан Вагиз Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”га ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад россиялик легионеримиз миллионлар ўйинига меҳр қўйиб, келажакда футболчи бўлишни истаган болакайларга маҳорат дарсини ўтаб бериш эди.

Насибулло Мадраҳимов бошқарувидаги ушбу футбол мактабида ёшлар учун кенг шароитлар яратилганини айтиш лозим. Ушбу мастер класс у ерда таҳсил олаётган болаларни янада тўлқинлантириб юборди десак муболаға бўлмайди. Чунки Россия яшил майдонларида тўп тепиб келаётган профессионал футболчи билан майдонда бирга тўп тепиб, машқ бажариш ёшларни хурсанд қилмасдан қолмади.  


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика