Latest news

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Вадим Абрамовнинг рўйхатига кира олмаган беш футболчи News

Вадим Абрамовнинг рўйхатига кира олмаган беш футболчи

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинган эди.

Рўйхатга эътибор берадиган бўлсак аввалги йиғинга жалб қилинганлар орасида катта фарқни кўрмаймиз. Ажабланарли томони мунтазам термага таклиф қилиниб келаётган Элдор Суюнов аввалги йиғинларда иштирок этган Жасур Яхшибоев галдаги ўртоқлик учрашувларига таклиф этилмади. Албатта, ҳар қандай ҳолатда ҳам бош мураббийнинг қарорига ҳурмат билан қараш лозим. Лекин, сўнгги турларида жамоаси сафида ҳаракат қилаётган футболчиларнинг ўйинидан келиб чиқиб бу борада ўз фикрларимизни билдиришга қарор қилдик.

Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”) – Наманганликлар посбони ҳисобланган Ўткир Юсупов ушбу мавсум ўз жамоаси сафида барқарор ва ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Гарчи “Навбаҳор” бу йил Суперлигада муваффақиятли иштирок эта олмаётгани бўлсада Юсуповнинг ўйинида ўсиш борлигини кўришимиз мумкин. Жорий йилдаги статистикаси эса қуйидагича кўриниш олган 20та учрашувда ўз дарвозасидан 15та тўп олиб чиқди, 9та қуруқ ўйин ўтказди ва жамоасининг икки голига ассистентлик қилди. Тўпга нисбатан реакцияси тезлиги ва жамоанинг ҳужумини бошлай олиш қобилияти Юсуповда яхши шаклланган. Фикримизча у миллий жамоанинг ушбу йиғинига чақирилишга муносиб эди.

Нурилло Тўхтасинов (“Бунёдкор”) – Вадим Абрамовнинг терма жамоага “Бунёдкор”дан кўп ўйинчи олаётганлиги мухлисларнинг танқидига сабаб бўлмоқда. Лекин, ҳар қандай мураббий ҳам ўзи билган, таниган ва ишонган футболчиларга таянишни маъқул кўради. Бундай ҳолат аввал терма жамоада ишлаган мураббийларда ҳам рўй берган. Бироқ, “Бунёдкор”нинг бу мавсумдаги ғалабаларида жамоа ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Узоқдан йўлланадиган ажойиб зарбалар, кутилмаган ностандарт қарорларга эга Тўхтасиновни ҳам терма жамоага чақирилиши кутилганди. Футболчи ҳозирда 9та гол билан жамоасининг тўпурарлар қаторини бошқариб турибди. Абрамов эса буни ярим ҳимоячининг нуқтасида рақобат ва танлов имконияти кенглиги билан боғлади.

Жасур Яхшибоев (“Шахтёр”) – Беларусь чемпионатида жавлон ураётган, рақиблар дарвозасига қатор голларни тахлаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев терма жамоанинг бу галги йиғинидан чорлов олмади. Бунинг сабаби эса Абрамовнинг ўзигагина аён. Чунончи, “Шахтёр”нинг сўнгги учрашувларини инобатга оладиган бўлсак Яхшибоев ҳам миллий жамоага чақирилишга лойиқ ўйин кўрсатаётган эди. "Бельшина" - "Шахтёр Солигорск" учрашувида ўзбекистонлик футболчи хет-трик қайд этди. Беларусь чемпионатида 16 голини урган Яхшибоев тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда кетмоқда.

Икром Алибоев (“Сеул”) – Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг кучли чизиғи ярим ҳимоя ҳисобланади. Барча даврларда ушбу нуқтада рақобат юқори бўлиб келган. Ҳозирда ҳам шундай вазият юзага келганини кўришимиз мумкин. Техник жиҳатдан кучли Икром Алибоев ҳам Сурия ва Ироқ билан ўртоқлик ўйинларига таклиф қилинмади. Охирги вақтларда ўз жамоасида барқарор тўп тепа олмаётган бунга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Шохруз Норхонов (“Сўғдиёна”) – Техник жиҳатдан тезкор ҳужумчи Шоҳруз Норхонов охирги турларни яхши ўтказмоқда. Оралиқда маълум вақт жароҳатини даволаган футболчи яна ўз спорт формасига қайтди. “Бухоро” билан ўйинда дубл қайд этди, статистикаси ҳам чакки эмас 19та ўйинда 10та гол. Норхоновдаги креативлик унга қанот ва марказда эркин ҳаракат қилиш имконини беради. Шунингдек ортга қайтган ҳолда жамоадошларини тўп билан қўллаб-қувватлай олади. Жасур Ҳасанов ва Шоҳруз Норхонов биргаликда ажойиб мавсумни ўтказмоқда.

Албатта, терма жамоага кимни чақириш ёки чақирмаслик мураббийнинг иши, бизни бу борада эътирозимиз йўқ. Аммо, охирги турларда жамоаларнинг ўйинларини кузата туриб юқоридаги фикрларни билдиришни лозим топдик.

Абдулазиз Искандаров

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика