Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Вадим Абрамов ва бошқалар — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари News

Вадим Абрамов ва бошқалар — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 16-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

"Нефтчи" бу тур сафарда "Металлург" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида "Нефтчи" посбони Ботирали Эргашев жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Айниқса сўнгги дақиқаларда мезбонларнинг қарши ҳужумидан кейин бир вазиятнинг ўзида иккита сейв намойиш эта олди. Шу тариқа Эргашев турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши мураббийи – Вадим Абрамов ("Динамо")

"Динамо" Самарқандда мусобақа пешқадамларидан бири бўлиб турган ОКМКни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Учрашув давомида икки марта ҳисобда ортда борган "Динамо" сўнгги сонияларда ғалаба голини уриб, ғалаба қозонди. Драматик кечган баҳсда 3 очкони қўлга киритган "Динамо" устози турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  


Championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши футболчиси – Дониёр Абдуманнопов ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу тур Тошкент дербисида "Локомотив"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Шу куни "шерлар" сафида Дониёр Абдуманнопов жуда фаол бўлди. У иккита гол уридан ташқари Черанга голли узатмани ҳам амалга оширди. Абдуманнопов сайтимиз талқинига кўра 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  


Championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ойбек Бозоров ("Насаф")

"Қизилқум" - "Насаф" учрашувининг 87-дақиқасида Ойбек Бозоров жарима майдони ташқарисидан чиройли гол урди ва бу гол ғалаба голига айланди. Айнан Бозоров томонидан киритилган тўп championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика