Latest news

10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  0 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  3 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3

Вадим Абрамов: «Тўғриси, ўйин менга ёқмади» News

Вадим Абрамов: «Тўғриси, ўйин менга ёқмади»

Coca Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Нима дейишга ҳайронман? Тўғриси, ўйин менга ёқмади. Тахминан, бундай даражадаги учрашувларда доим шундай бўлса керак. Сабаби, учрашувда натижа асосий планда эди. Бу футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Ҳисоб 2:0 бўлганида биз хотиржам бўлишимиз керак эди, аммо ҳаммаси тескари кўриниш олди. Тезкор голдан кейин рақиб ўзига қайтди. Йўқ жойдан иккинчи голни ҳам қабул қилдик. Сўнг оддий жойда хатолар қилишга тушдик. Лекин йигитларга раҳмат! Натижани ушлаб қолишди ва ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашди.

Оғир мавсумни ўтказдик. Ҳозир йил давомида йўлимизда учраган муаммоларни санаб берсам, билмадим. Асосийси, бошида бизга қанчалик қийин бўлган бўлса-да, охири яхшилик билан тугади. Бунинг учун клуб тизимида ишлаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман! Бугунги ютуқнинг замирида барчанинг чин юракдан қилган меҳнати, бизга бўлган ишончи ётибди. Хабарингиз бор, йил бошида жамоанинг ўзи бўлиш-бўлмаслиги мавҳум эди. Ҳозир эса, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритдик. Шунинг учун ҳам барчага раҳмат!

Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритдик. Табиийки, энди ҳаммаси бошқача бўлади. Икки ҳафта дам оламиз, кейин яна машғулотларга киришамиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ! Таркиб раҳбариятнинг бизга қўядиган вазифасига қараб ўзгаради. Легионерлардан кўра ўзимизда жамоа ўйинини кучайтира оладиган футболчилар бор. Қолаверса, биз Чемпионлар Лигасида ўйнаймиз, табиийки, «Бунёдкор» либосини кийишни хоҳлайдиган ўйинчилар топилади.


TAS-IX эмас


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика