Latest news

07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  2 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  7 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  14 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3

Вадим Абрамов Суриядаги устунлик, Тўхтахўжаев ва трансляция ҳақида гапирди News

Вадим Абрамов Суриядаги устунлик, Тўхтахўжаев ва трансляция ҳақида гапирди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Шаржада Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу баҳсдан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Дубайдаги йиғинга Ислом Тўхтахўжаев чақирилди. Бундай кутилмаган чақирувга нима сабаб бўлди? Кимдир жароҳат олдими?

- Тўхтахўжаев кутилмаганда чақирилмади. Буни олдиндан режалаштириган эдик. Шунчаки ҳозирги шароитда Хитойдан Дубайга учиб кела оладими ёки йўқми билмасдик. Барчаси 7 ноябрь куни ҳал бўлишини айтганди. Ҳеч ким жароҳат олгани йўқ. Ислом ҳужжатларни тўғрилади ва Дубайга учиб келди. Унинг ҳозирги ҳолатини билишни хоҳладик. Ўз клуби сафида сўнгги ўйинда гол урганини биламиз. Хитой биринчи лигасида ўйнашига қарамай Тўхтахўжаев биз учун етакчи футболчи бўлиб қолаверади.

- Сурия ҳақида қандай фикрдасиз? Уларга қарши бир неча марта ўйнаганмиз...

- Сурия ҳақида нима дейишим мумкин? Ушбу давлатдаги вазият туфайли терма жамоа доим бирга машғулот ўтказишмоқда ва бу борада устунликка эга. Ўйлашимча муносиб рақиб. ФИФА рейтингида Сурия биздан тепада, худди Ироқ каби. Шу боис қизиқарли ўйин бўлади. Сурияга қарши баҳсда қандай ҳолатда эканлигимизни кўриб оламиз.

- Афсуски ўйин трансляция қилинмайди...

- Билишимча ўйин трансляция қилиниши учун ҳам баҳсни бир соат кечга суришди. Ҳар ҳолда менга айтишларича учрашув барибир трансляция қилинади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика