Latest news

21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  1 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  4 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  6 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  11 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  6 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз" News

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз"

БАА - Ўзбекистон (1:2) учрашувидан кейин Вадим Абрамов championat.asia сайтига интервью берди.

- Ғалаба билан табриклаймиз, жамоамиз иккинчи таймда айниқса яхши ўйнади...
- Йигитлар ҳаракат қилишди, чиройли ўйин намойиш этишга уринишди. Рақиб бугун бизга шундай ўйнаш имконини берди. Биласизми бугунги ўйинда натижа муҳим эмасди. Таркибимиздаги йигитларни майдонда синаб кўриш мақсадимиз эди. Анчадан буён уларни терма жамоада кўрмагандик. Эрон ва БААга қарши ўйинларда йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар майдонга тушишди. Ҳеч ким БААга сайёҳ бўлиб боргани йўқ. Яна хорижда ўйнаётган бир қатор футболчилар бор, улар бу йиғинга қатнаша олишмади. Умуман олганда бу йиғин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Айниқса "Пахтакор" аъзоларига алоҳида раҳмат. Улар Қатардаги ОЧЛда деярли бир ой меҳмонхонадаги хонадан ҳеч қаерга чиқмай яшашди. БААга ҳам келдик ва яна меҳмонхонадан чиқмаяпмиз. Терма жамоага ёрдам беришгани учун раҳмат.

- Игорь Сергеев иккита гол урди. Вазиятлардан унумли фойдалана олди...
- Ҳа, унга доим ишонганмиз. У терма жамоада янги эмас, тажрибали футболчи. Бугун катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жуда масъулиятли футболчи. Бугунги иккита гол учун алоҳида раҳмат айтаман.

- Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров БАА терма жамоаси футболчиларини яхши билишади. Уларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Ғаниев ва Шукуров БАА чемпионатида ўйнашади-ку. Шу боис бугун уларга ишонч билдирдим. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Албатта майда хатолар бор, аммо барчаси бирданига бўлмайди. Қисқа вақт ичида хатоларни бартараф этишга уринамиз. Тошкентга 16 октябрь куни қайтамиз", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига. 



Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика