Latest news

16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  1 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  0 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  0 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  8 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1

Вадим Абрамов: "Қўқон-1912"ни ўрнига "Локомотив" тушганда яхшироқ бўларди" News

Вадим Абрамов: "Қўқон-1912"ни ўрнига "Локомотив" тушганда яхшироқ бўларди"

Хабарингиз бор бир неча соатлар олдин Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи ўйинларига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси  "Пахтакор", "Қўқон-1912", "Оқ-тепа" жамоалари билан "Д" гуруҳидан ўрин олди. Биз бу борада "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик. Қуръа унинг жамоаси учун қай даражада қийин ёки осон келди?

"Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги рақибларимизни билиб олдик. Умуман олганда қизиқарли гуруҳдан жой олдик деб ўйлайман. Фақат, "Қўқон-1912" билан сафарда ўйнашимиз бироз ноқулайроқ бўлди. Йўлга ортиқча вақт сарфламасликни истагандик. Уларни ўрнига "Локомотив" тушганида бундан ҳам зўр бўларди. Барча ўйинлар Тошкентда ўтарди. "Пахтакор" ва "Оқ-тепа" билан ўйинлар қизиқарли кечиши шубҳасиз. 

"Пахтакор" билан тўқнашув? Билмадим, лекин менга "Пахтакор" билан ўйнаш ёқади. Жамоамиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба вазифасини бажаради. Айнан кучли рақиблар билан ўйинлар орқали ўсишга эришишимиз мумкин. Ўша пайтга келиб биз қай даражада ўзгарганимизни кўриб оламиз. Умумий қилиб айтганда яхши рақиблар тушди",- дейди Вадим Абрамов.



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика