Latest news

07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1

Вадим Абрамов: "Про-лигада ишлаш ниятим йўқ" News

Вадим Абрамов: "Про-лигада ишлаш ниятим йўқ"

"Нефтчи" бош мураббийи Вадим Абрамовдан янги мавсум режалари ва бошқа мавзуларда қисқача интервью олдик.

Янги мавсум режалари ҳақида
- Янги мавсум учун режаларимиз қандай? Биз ўзимиз ҳам билмаймиз. Ҳеч қандай режа йўқ. Ҳеч ким бизга ҳеч нарса демаяпти. Балки бугун (муаллиф: кеча) айтишар. ЎФФда бугун мажлис бўлиши керак. Ҳозирча ҳеч қандай режа тузганимиз йўқ. Кутиб ўтирибмиз.

Абрамовнинг "Нефтчи" билан тузган шартномаси йил якунида тугайди.

Агарда "Нефтчи" жамоаси лицензиялашдан ўтса, унда катта эҳтимол билан Абрамов жамоада қолади. Аксинча бўлсачи, яъни жамоа келаси мавсумдан Про-Лигада ўйнаса Абрамов Фарғонада ишини давом эттирадими?

Агарда "Нефтчи" Суперлигада ўйнамаса, мен жамоадаги ишимни давом эттирмайман. Шахсан мен келаси мавсумда Биринчи лигада, яъни Про-лигада ишламайман. Агарда Суперлигада ўйнайдиган бўлсак, унда клуб раҳбарияти мени масалам бўйича якуний қарорга келади.
Агарда "Нефтчи" Суперлигада ўйнаса ва мен жамоада қолсам, унда албатта таркибни кучайтириш режам бор.
Мен "Нефтчи"ни қабул қилиб олганимда маълум режа билан ишга киришгандим. Ўшанда 14 ўринни эгаллайдиган бўлсак, унда элитада жон сақлаб қолишимизни билардик. Чунки ўшанда бошқа регламент эди. Шундан келиб чиқиб, биз келаси мавсумга ўзимиз тайёрлаб қўйган режа асосида ишлаётгандик. Мақсад ва режамиз келаси йили муносиб иштирок этишдан иборат эди. Шу вазиятдан келиб чиқиб, биз кўпроқ урғуни ёшларга қаратиб, уларни Олий лигада чиниқтириб олаётгандик. Мақсад уларни ичидан муносибларини саралаб олиш эди. Шу аснода кўплаб ёшлар керакли тажриба ҳам тўплаб олишди. Уларни олдига 3-4 нафар кучли ва тажрибали футболчиларни қўшиб олиб жамоани кучайтиришни мақсад қилаётгандим. Шунда "Нефтчи" яхшигина рақобатбардош жамоага айланарди, менимча.

(c) Вадим Абрамов

Энг зўрлар ҳақида
Адашмасам, анкета тўлдираётганимда энг яхши мураббий деб "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни танлагандим. Футболчилар ичидан эса Марат Бикмаев. Чунки Бикмаев қатор голлар урди ва тўпурарга айланди.

Бошқа жамоалардан таклифлар борми?
- Ҳозирча бошқа жамоалардан ҳеч қандай таклифлар келиб тушгани йўқ.

Янги формат ҳақида
- Мен аслида янги формат ҳақида бундан анча йиллар илгари гапиргандим. Яъни 2008 йилда Олий лигада 12 жамоа қолдирилиши кераклиги ҳақида ўзим ташаббус билан чиққандим. Ўшанда Олий лигадан иккита жамоа қуйи лигага тушиб кетиши керак бўлган ва Биринчи лигадан иккита жамоа Олий лигага қўшилиши лозим эди. Аммо қайсидир сабабларга кўра, Биринчи лигадан ҳеч бир жамоа Олий лигада ўйнашни истамаганди. Ўшанда якунда Олий лигани ҳеч ким тарк этмади. Мен ўша йилиёқ Олий лигадаги жамоалар сонини 12тага  қисқартириш таклифини бергандим. Тўрт давралик тизимда икки даврадан кейин кучли олтиталик ва қолган олти жамоа ўртасида яна иккита давра ўтказиш таклифини айтгандим. Лекин ўшанда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" бу таклифга қарши чиққанди. Аммо бу 2008 йилдаги гап.
Ҳозир эса 2017 йил. Ўтган 9 йил ичида 9та янги стадион барпо этилди. Бу стадионлар кимлар учун қурилди?
Ҳамма нарсани яхши ва ёмон тарафлари бўлади. Буни яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Аҳмоқона ишларни қилмаслик керак. Ҳамма нарсани яхши томонларини олиш керак. Биз ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Буни бир стол атрофида ўтириб, маслаҳатлашиш керак. Тўғрими? Балки биз ҳам бирор нарсаларни билармиз. Ёрдамлашармиз.


ЎФФ эълон қилган рўйхатдаги мураббийлар ичидан ким Ўзбекистон терма жамоасига мос тушади?
- Мен терма жамоага қайси критериялар бўйича мураббий танланаётганини билмайман. Айнан кимнидир айтиш жуда қийин. ЎФФ 9 нафар номзод мураббийни эълон қилди. 29 нафар номзодни ҳам айтиш мумкин. Аммо терма жамоага керакли сифатларга эга ҳеч ким билмайдиган мутахассис ёрдам бериши мумкин. Ёки таниқли ва кучли мураббий келиб ҳеч қандай наф келтирмаслиги мумкин. Бунга қадар ҳам бизга номдор ва кучли мутахассислар келишган. Масалан Зико, Сколари шу жумласидан.

Ким келишидан қатъий назар, биз ўша мутахассисга ёрдам берамиз. Муаммо йўқ.

(c) Вадим Абрамов


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика