Latest news

14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  6 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  5 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0

Вадим Абрамов: "Омад туфайли ғалабага эришдик" News

Вадим Абрамов: "Омад туфайли ғалабага эришдик"

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

“Менимча барча узоқ танаффусдан кейин футболни соғинган эдик. Ўйинда ташаббусга эга бўлдик дея оламан. Афсуски қулай имкониятдан фойдалана олмадик, кейин рақиб яхши ҳимоялана олди. Биз бироз секин ўйнадик, учрашув сўнггида омадимиз келди, акс ҳолда дуранг бўларди. Ташаббусга эга бўлсак-да кўп имкониятларга эга бўлмадик.

Футболчилар майдонда ўзлари қарор қабул қилишади. Агар таркибимиздаги футболчилар барчасини тўғри қила олишганида бу ерда ўйнамаётган бўлишарди.

Узоқ танаффусдан кейинги биринчи ўйинимиз учун ёмон ўйнашмади деб ўйлайман. Машғулот ўйини билан расмий учрашувларнинг фарқи бор. Ўйлашимча, 3-4 ўйиндан кейин керакли формани йиғиб оламиз. Бугун эътироз бўладиган кўп жиҳатлар ҳам шу каби камчиликларга боғлиқ. Умуман, ҳамма клублар ҳозир бир хил вазиятда”, – деди Вадим Абрамов.




Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика