Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  7 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  29 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  10 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Вадим Абрамов нега 5:0дан кейин хурсанд эмаслигини тушунтирди (матбуот анжумани) News

Вадим Абрамов нега 5:0дан кейин хурсанд эмаслигини тушунтирди (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов қатнашди.

"Мухлисларни ва журналистларни табрикламоқчиман. Жуда қийин вазиятда эдик, футболчиларга алоҳида раҳмат. Барча буни тушуниб турганди. Тезкор гол урдик ва ўйинни назорат қилдик. Шундай давом этишини истаймиз", - дейди Абрамов.

- Ғалаба билан табриклаймиз, аммо негадир кайфиятингиз яхши эмасдек...
- Мен шундай ёшдаманки...Бу шунчаки 3 очко ва ҳали олдинда узоқ йўл турибди. Ҳали кўп муаммоларимиз борлигини кўриб турибман.

- Бугунги натижани алдамчи десак бўладими?
- Йўқ, натижа ўйинга мос бўлди. Рақиб бошқа савиядаги жамоа ҳисобланади.

- Санжар Қодирқулов дастлаб ОТЖ йиғинида эди, кейинроқ миллий терма жамоага чақирдингиз. Нега айнан Қодирқулов.
- У "Бунёдкор"да мени қўл остимда ўйнайди, унинг имкониятларини биламан. ОТЖ билан баҳсда қандай ўйнашини кутдим ва кейин уни миллий термага чақирдим. Агар бугун унинг ўйини чиқмаганида менга қандай танқидлар бўлишини тушуниб турибман. Масалан, Лутфулла Тўраев бугун ўйнаганида ҳеч ҳам ёмон ўйнамасди, аммо кучли танқидлар бўлди ва руҳий ҳолатини ўйлаб уни клубга қўйиб юборишга қарор қилдим.

- Бугун марказдан деярли ҳужум бўлмади...
- Яман кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун қанотлардан фойдаланиш керак.

- Виталий Денисов кейинги режаларингиздан ўрин олганми?
- Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Аммо ҳозир ўз клубида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Майдонга тушишни бошлаши билан уни кузатамиз ва балки термага чақирамиз. Қайси футболчида Ўзбекистон паспорти бўлса ишонинг уни термага чақиришимиз мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди



Rating: +323   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика