Latest news

00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  23 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  19 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  15 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  26 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  56 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик" News

Вадим Абрамов: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик"

"Динамо" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (3:1) сўнг мезбон жамоа устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Биз энг яхши формамизда эмасмиз, шу сабабли хавфсираб тургандим, аммо йигитлардан миннатдорман. Улар кучини ишга солишди, омадимиз ҳам келди. Уларнинг дарвозабони хатога йўл қўйди. Умуман олганда бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. "Локомотив" яхши жамоа, улар тўғри ўйнашяпти, қийинчиликка учрадик".

- Таркибдаги ротация ҳақида нима дея оласиз?

- Бизда ўйинлар жуда кам. Таркибимизда майдонга тушмаганла бор. Кимга ишониш мумкинлигини аниқлаш учун уларни синовдан ўтказдик.

- Бу Баҳодир Валиевнинг биринчи ўйинимиди?

- Ҳа, биринчи ўйини. Кўп ҳаракат қилди, ҳаммаси ўхшамаган бўлсада катта ҳажмдаги вазифани бажарди. Ундан миннатдорман.

- Бугун йигитларингиз вазифаларни тўлиқ бажаришдими ёки камчиликлар кузатилдими?

- Ҳозир яхши формада эмасмиз. Янада ишончлироқ ҳаракат қилишларини хоҳлайман. Ҳар бир жамоа рақиб унга қандай имкон беришига қараб ўйнайди.

- Мухлислар бугун Акмал Козимов ва Эркин Бойдуллаевларни кутишганди...

- Қайдномага 20 кишини киритиш мумкин, шу сабабли уларни қўша олмадик. Имкони борича ҳозир жамоага ёрдам бера оладиганларни таркибга киритдик.

- Энди футболчиларни трансфери устида ишлайсизми? Таркибда кучли шогирдларингиз бўлишини хоҳлардик.

- Биринчи даврада яна 2та ўйин бор, шундан сўнг футболчиларни кўриб чиқамиз. Тўғри, яхши шогирдларим бор, аммо улар Про лигада ўйнашни хоҳлашмаяпти. Григалашвили билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик.

- 2005 йилда "Трактор" билан Ўзбекистон Кубоги финалига чиққансиз, кейин "Локомотив" билан кубокни қўлга киритгансиз. "Динамо" билан бу ишни такрорлай оласизми?

- Ҳаммаси яратганнинг иродаси билан содир бўлади. Кўрамиз, ҳозир бир нарса дейиш қийин, эндигина гуруҳдан чиқдик.

- Кейинги босқичда қайси жамоага қарши ўйнамоқчисиз?

- Кучсизроқ рақиб бўлишини. Буни барча мураббий истайди. Аммо ким тушишидан қатъий назар қизиқ бўлади. Мухлисларни майдонга чорлай оладиган жамоа бўлса яхши бўларди.

- "Навбаҳор" тушсачи?

- Агар "Навбаҳор" бўлса... "Навбаҳор" ўзбек футболининг флагмани. Ҳозирданоқ "қалтираяпмиз". Наманган клуби ва "Пахтакор" иккинчи ўринни олишдими? Агар билганимда иккинчи ўринни олган бўлардик.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика