Latest news

19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  5 18:52"Челси" ва "Астон Вилла" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  115 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  4 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  6 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  36 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  7 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  21 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  6

Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз" News

Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" (2:0) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Қизилқум" асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларда ўйнашини билардик. Рақиб тезкор гол уриб олгач анча хотиржам кўринди. Бизнинг эса ишларимиз орқага кета бошлади. Ҳужумга яна эътибор қаратган бир пайтда қарши ҳужумда иккинчи голни ўтказдик. Ундан кейин эса майдонда футбол бўлмади. "Қизилқум" темпни туширишга ҳаракат қилиб, шу орқали натижага эришди.

- Жамоангиз мағлуб бўлди. Бу дегани "Динамо" чемпионлик учун курашдан чиқди деганими?

- Нима бўлишини кўрамиз. Ҳали бошқалар ҳам ўйнаши керак. Фақат шуни айтишим мумкин, олдин ҳаммаси ўз қўлимизда эди, энди бўлса бошқаларнинг қоқилишини кутишга мажбурмиз.

- "Динамо" ўйинни назорат қила олди, шогирдларингиз тўп билан ҳам кўпроқ муомалада бўлди, лекин дарвоза томон деярли зарба берилмади.

- Баъзи ҳолларда нотўғри ўйнадик, баъзан эса тўпга зарба бермоқчи бўлганимизда зарба йўлини тўсишди. Бундай пайт тўпни қанотга ошириб қанотдан жарима майдончасига узатиш керак эди. Лекин бу ҳам ўхшамади.

- Ўтказиб юборилган голларда дарвозабон хатоси борми?

- Дарвозабонимиз ҳали ёш ва баъзан чиройли ўйнагиси келади. У тўпни чиройли тўхтатмоқчи бўлди, лекин футболда доим чиройли ўйнашнинг имкони йўқ. Футболда энг муҳими мияни ишлатиш. Хатолар унинг ёш экани билан боғлиқ. Менга дарвозабонларнинг чиройли йиқилиши эмас, балки тўпни ушлаб олиши ёқади.

- Биламиз, ҳакамлар ҳақида кўп ҳам гапиришни истамайсиз. Аммо бир неча бор захира ҳаками олдига бориб эътироз билдирганингизни кўрдик.

- Мен унга (захира ҳакамига) бир неча марта эътироз билдирганимда, ҳаммаси яхши бўлади деяверди. Ҳаммаси яхши бўлганини кўрдик. Бош ҳакам эса қанча вақт қўшишни ВАР ҳал қилади дейди. Агар ВАР ҳал қилса, унда у нима учун майдонда югуряпти? ВАРнинг вазифаси умуман бошқа, ВАР қўшимча дақиқаларга аралашмайди.

- Мен шу ўйинни кўриш учун атайин Бухородан келдим. Гап пулда ёки бошқа нарсада эмас. Лекин бугун "Динамо"нинг бундай ўйинини кўриб жуда ажабландим. Футболчилар худдики вазифани бажариб қўйгандек бемалол ўйнашди. Лекин ҳали олдинда ўйинлар бор ва ҳеч нарса маълум эмас. Хафа бўлишмасин-у, футболчиларингизда умуман хоҳишни кўрмадим. Ўйлайманки, сиз кураш олдинда эканини футболчиларга уқтира оласиз. Ёки ҳаммаси тугадими?

- Албатта, ҳамма айтилган гапларни инобатга оламиз. Хоҳиш нима учун йўқлигини ва жамоа курашишда давом этиши ҳақидаги саволни футболчилардан ҳам сўраш керак. Бугун курашмадик дея олмайман, шунчаки биз томондан ҳеч нарса ўхшамади. Жамоамиз ўйинини кўргани кўплаб ишқибозлар келди ва улар олдида хижолатдамиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика