Latest news

16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  0 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  0 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  8 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  3 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1 09:28“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 09:00Женнаро Гаттузо Италия термаси билан шартнома тузади. Унинг ёрдамчилари ким бўлиши маълум  9

Вадим Абрамов: "Мени ҳам ишдан бўшатишса норози бўламан" News

Вадим Абрамов: "Мени ҳам ишдан бўшатишса норози бўламан"

"Локомотив" - "Ал-Ҳилол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Рақибни табриклайман. Гуруҳдаги энг кучли жамоа эканини кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда ҳам ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳужумкор бошладик. Лекин улар гол уриб кетишди", - деб гап бошлади Абрамов.

- Ўзбек клублари ОЧЛдаги омадсиз иштирок этишмоқда. Чемпионатимиз куз-баҳор тизимига ўтгани яхши эмасми?
- Йўқ шу тизимнинг ўзи яхши. Ўтган йилларда клубларимиз яхши иштирок этишганди. Бизга шунчаки ОЧЛдаги тажрибасизлик етишмади. Биринчи йилдаёқ жуда кучли жамоаларга қарши ўйнадик.

- Ёшлар жамоасида Икром Алибоев каби футболчилар яна борми?
- Ҳозирча фақат у. Жамоанинг мактаби фаолиятидан қониқаяпман. Ёшларга имкон бериб борамиз, улар хатолар қилиб ўсишади.

- Жамоангиз зарба бериш эмас тўпни ўзида сақлаб туришга уринаётгандек таассурот қолдирмоқда.
- Четдан қараганда шундай бўлиши мумкин. Рақиб имкон берса зарба бераяпмиз. Имкон бўлмаса зарба ҳам бўлмаяпти.

- Бикмаевни алмаштирганингизда норозидек туюлди...
- Ким алмаштирилганида хурсанд бўлади? Бу нормал ҳолат. Агар мени ҳам ишдан бўшатишса мен ҳам норози бўламан (кулади).

- Жасур Ҳасановни нима учун айнан биринчи бўлимда алмаштирдингиз?

- Шунчаки у ўйинга киришиб кета олмади. Жуда кўп хатога йўл қўйди. Шу боис таваккал қилиб марказни кучайтиришга қарор қилдим.

- "Ал Ҳилол" жамоаси ҳақиқатдан ҳам кучли эканини кўрдик. Бундай жамоаларга қарши қандай ўйнаш керак?
- Шунчаки хатосиз ўйнаш керак. Агар Саудияда ўтган баҳсни кўриб чиқсангиз биронта вазиятда тўп олиб қўйишмади, ўзимиз тўпни олдириб қўявердик.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика