Latest news

02:00АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" (онлайн ҳисоб)  0 01:55Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона" (онлайн ҳисоб)  96 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  10 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  27 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  16 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман" News

Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун футбол ўйнайдиган жамоага қарши баҳс олиб бордик. Ўйин мухлисларга ёқди деган фикрдаман. Оғир учрашувни ўтказдик. Охирги дақиқаларда белгиланган пенальти сабаб тайёр ғалабани бой бердик. Тушунарсиз ҳолат бўлди. Ҳакамни VARга чақиришди. Биздаги вазиятда эса ҳеч ким чақирмади. Бу нима билан боғлиқ билмайман. Хуллас мен VARни тушунмаяпман. Нафақат бизда, ҳамма жойда шунақа бўлса керак. Бизга кўп бор карточка кўрсатишди. Рақиб ўйинчисига иккинчи "сариқ" кўрсатилиши керак пайтда ҳакамлар жим туришди. Балки мен ҳакамликни яхши тушунмасман. Шунинг учун жим турганим маъқул.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Жамоамиз охиригача ҳаракат қилди. "Сўғдиёна" ўтган турни биздан олдин ўйнагани боис уларда тикланиш учун бир кун кўп вақт бўлди. Шунга қарамай биз ҳам яхши ўйин намойиш этдик. Охиригача курашдик. Оғир майдон ва ҳакамликка қарши қийин баҳсни ўтказдик.

- Эдем Неманов кетма-кет иккинчи учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. У бундан кейин жамоанинг асосий дарвозабони бўладими?

- Кўрамиз. Бизда дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббий бор ва ҳар ўйиндан олдин унинг фикрини эшитамиз. Эдем энди терма жамоага кетади.

- 25 август куни "Шўртан" билан ўйинда ротация кўрамизми?

- Қанақа ротация? "Шўртан" оддий жамоа эмас. Биз ҳали ўйинни ютганимиз йўқ. "Шўртан" "Бунёдкор"га ютқазмади, бугун эса "Навбаҳор"дан очко олди. Бунга жиддий қараймиз. Рақибни менсимаслик қандай оқибатларга олиб келишини жуда яхши биламиз. Тезроқ тикланиб навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз.

- Бугунги учрашувни кўриш учун терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе ҳам келди. Сизнингча, қайси футболчилар унинг диққатини тортган бўлиши мумкин?

- Дориев бўлса керак.

- Йўқ, ўзбек футболчилардан?

- Уни билмадим. Ўзимизнинг футболчилар ҳақида Тимурнинг ўзидан сўраш керак.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика