Latest news

12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  0 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   0 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   5 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   8 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  1 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"ни яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5

Вадим Абрамов: "Мен ҳеч кимга, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман" News

Вадим Абрамов: "Мен ҳеч кимга, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Фулад" учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этди.

"Уйдаги дастлабки ўйин, баъзи футболчилар ҳаяжонланишди. Тезкор гол урдик, аммо уларнинг тактикасига мослашиб қолдик ва уларга имкон яратиб бердик", - дейди Абармов. 

- Темурхўжа Абдухолиқов майдонда деярли кўринмади...

- Менимча Абдухолиқов у қадар ёмон ўйнагани йўқ. Шоғуломовга имкон бердим, бироқ Алишерда вазият бўлгани йўқ.  


- Жасур Ҳасанов 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасми? 

- Тайёр. Лекин рақиб катта куч билан ҳимояланганда Жасур Ҳасановга қийин бўлади. Унга кенгроқ зона бўлса яхши. Бугун уни учрашув охирида туширдик. 


- Лутфулла Тўраев кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Бу муаммо туғдирмайдими? 

- Тўғри муаммо бўлиши мумкин. Лекин унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчилар таркибимизда бор. 

 

- Нима учун ҳар бир ўйинда янгилик қилишга уринаяпсиз. Масалан, ўтган турда олий лигада тушмаган дарвозабонни асосий таркибга киритдингиз. Бу сафар Сардор Мирзаевни ўнг қанот ҳимоясига қўйдингиз. Бу билан нимани исботламоқчисиз? 

- Йўқ, ҳеч нимани исботламоқчи эмасман. Шунчаки вазиятдан келиб чиқиб шундай қилаяпман. Аброр Каримов ўртоқлик учрашувларида ўзини яхши кўрсатди. Маъмур Икромов бизнинг сафимизга тайёр бўлмаган ҳолда келганди. Сардор Мирзаев бугун ўнг қанотда ўйнагани рост. Биз учта ҳимоячи билан ўйнадик. Рақиб битта ҳужумчи билан ўйнади. 


- Таркибда муаммолар бор деяпсиз. Шахсан ўзингиз қандайдир хатога йўл қўйдингизми? 

- Таркибда муаммо йўқ. Аксинча бизда ҳали майдонга тушмаган ва ўзини кўрсатмаган футболчилар жуда кўп. Мавсум энди бошланди, барчаси кузда ҳал бўлади. Яхши от кейин чопади. Футбол жуда ҳам ўзгарувчан. Бугун ишлаяпсан, эртага ишдан кетишинг мумкин. 


- Сизнинг гапларингиздан келиб чиқаяптики худди сизга босим бордек. Клубда ички муҳит яхшими?

- Клубда барчаси жойида. Мен ўз ишимни қилаяпман. Клубнинг ички ишлари мухлисларга қизиқ бўлмаса керак. 


- 8 март куни Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтади. Бу ўйин сиз учун қандай аҳамиятга эга? 

- Суперкубок яхши ўйин. Лекин бу биз учун олий лигага тайёргарликнинг бир босқичи бўлади. "Пахтакор" яхши клуб, ҳар бир жамоа каби ғалаба учун майдонга тушамиз. 


Нарзулла Сайдуллаев 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика