Latest news

15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0

Вадим Абрамов: "Мавсум бошида 14та жамоа ҳам чемпионлик учун курашади" News

Вадим Абрамов: "Мавсум бошида 14та жамоа ҳам чемпионлик учун курашади"

"Навбаҳор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов қатнашди.

"Ҳозир таркибимизда бор бўлган футболчилар билан бирга олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Термага кўплаб ўйинчиларимизни олиб кетишади. Агар терма жамоа йиғилганида клублар ўртасидаги ўйинлар тўхтатилади. Бунда муаммо бўлмаса керак.

Иккала жамоа мураббийлар берган кўрсатмаларга кўра ўйнади. Бундай майдонда фақат битта тактика бўлади: "Тўпни олдинга теп, комбинация бўлади". "Навбаҳор" яхши ўйнади, ҳимоячиларимиз уларга нисбатан муносиб қаршилик қилишди. Ҳакамлар иккала томонга ҳам хатолар қилди, у ҳам одам. Ҳалол футбол бўлди.

"Навбаҳор"га кейинги ўйинларда омад тилайман, мухлисларига гап бўлиши мумкин эмас, агар шундай ўйнашда давом этишса юқори ўринларга даъвогарлик қилади. Косонсойга фақат ғалаба учун келгандик. Гол ўтказмай ғолиб бўлганимиздан хурсандман. Дилшод Жабборов асли наманганлик бўлгани учун бугун уни фақат иккинчи бўлимда туширди, унга босим бўлишини билгандим.

Мавсум бошида 14та жамоа ҳам чемпионлик учун курашади. Дастлабки 5та турдан сўнг вазият ойдинлашади. Асосий даъвогарлар "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Насаф" ҳисобланади. "Олмалиқ" эртага ғолиб бўлса кейин кўрамиз", - дейди Вадим Абрамов.

Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика