Latest news

19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  0 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  10 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  5 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  6 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  4

Вадим Абрамов Лутфулла Тўраев ва "Манчестер Сити" ҳақида гапирди News

Вадим Абрамов Лутфулла Тўраев ва "Манчестер Сити" ҳақида гапирди

Ўзбекистон терма жамоаси Яман билан баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугунги машғулотларда Лутфулла Тўраев иштирок этмагани боис бош мураббийдан бу ҳақда аниқ маълумот сўрадик.

- Бир неча кундан буён терма жамоа билан шуғулланган Лутфулла Тўраев бугун "Бунёдкор" сафида "Қўқон-1912" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушибди...

- Лутфулла Тўраевни "Бунёдкор"га қўйиб юбордик, у Яман билан баҳсда ўйнамайди. Биласиз йиғинда 25 нафар футболчи бор, қайдномадан эса 23 футболчи жой олади. Шу боис кеча 4 нафар ўйинчини бугун эса Тўраевга жавоб бердик.

- Олдинлари терма жамоа футболчиларига "Барселона" иштирокидаги ўйинларни намойиш этиб беришингиз ҳақида эшитгандик. Бугунги кунда эса "Манчестер Сити" ўйинларини кўрсатаётган экансиз. Бундан келиб чиқадики сиз учун Гвардиола энг кучли мураббийми?

- Фақат "Сити" эмас, "Ливерпуль", "Барселона" ўйинларини ҳам кўрсатаяпмиз. Сабаби улар бугунги кундаги энг кучли жамоалар ва бизнинг ўйинчилар ҳам улардан ўрнак олишларини истаймиз. Гвардиола бошчилигидаги жамоа деярли ҳаммани мағлуб этаяпти тўғрими? Демак унинг жамоаси ҳозир энг кучлиси.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating: +168   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика