Latest news

18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  3 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  4 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  1 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4

Вадим Абрамов: «Кожо бизни кўп қутқарган, бугун омади чопмади, бу футбол. Йигитлар 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олишди» News

Вадим Абрамов: «Кожо бизни кўп қутқарган, бугун омади чопмади, бу футбол. Йигитлар 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олишди»

Про лига 11-тури доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» (1:1) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Марказий ҳимоячимиз қизил карточка олиб, қийин баҳсда бизга панд берди. Рақиб жарима зарбасидан ҳисобни очганидан кейин ҳам, оддий вазиятда бир киши кам бўлиб қолиш вазиятни янада қийинлаштирди. Биз бу борада чора кўрамиз. 

Шунга қарамай, йигитлар борини бериб ҳаракат қилишди, ҳисобни тенглаштиришди, ўйин якунида эса ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бунга сўнгги дақиқаларда имконият бўлди. Аммо... Бугун 2 очко йўқотдик.

- Бу ўйингача кетма-кет 3 футболчи дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборди, бугун эса яна бир ўйинчи майдондан четлатилди. Жамоада интизом масаласида муаммолар бор деб ўйламайсизми?

- Жамоада интизом жойида, ҳамма гап майдондаги қўпол ҳаракатимизда ва биз бу борада оқсаяпмиз. Ўйин қоидасини бузгач, сариқ карточка берилиши баъзида маҳоратнинг етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Биздаги муаммо шу билан боғлиқ.

- Қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги пенальти ҳақида. Кожо Жоэл эртага Қирғизистон миллий жамоаси ихтиёрига йўл оларкан...

- Бу – футбол. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Кожо бугун ҳам гол уришни истаганди, аммо омади чопмади. Жоэл мавсум давомида бизни жуда кўп марта қутқарган, бугун эса омади келмади. Футболда рўй бериб туради. Умуман олганда, футболчилар иштиёқидан қониқдим, меҳмон жамоа йўқ жойдан гол киритиб кетгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Биз шошилишни бошладик. Марказда ҳам 3 футболчи йўқлиги ўйинимизга таъсир қилди. Биз деярли яримҳимоясиз қолгандик.

- Аммо захирадан туширилган ўйинчилар (Насимов, Исроилов, Бойдуллаев, Козимов, Маликов) ўйинни кучайтира олишди, жамоа 10 киши бўлиб ҳам рақибдан тўлиқ устунлик қилиб, ғалабага яқин қолганди...

- Ҳа, таркибдаги ўзгаришлардан кейин жамоа ҳужумкор ўйнади. Тўғри, захирадан ҳаммани ҳам тушира олмаймиз, аммо тушган ҳар бир ўйинчида ҳам иштиёқ кучли эди. Шу боис 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олганликлари учун йигитларга миннатдорчилик билдириш керак. Ютишимиз ҳам мумкин эди. 

- Комил Шарофутдинов ўтган ўйинда жароҳат олиб, бугун таркибга киритилмади. Унинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

- Афсуски, у мавсум охиригача бизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Комилни тез орада жарроҳлик амалиёти кутмоқда, - дейди Вадим Карленович.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика