Latest news

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Вадим Абрамов: "Кетишимни исташган экан, буни ортиқча муҳокама қилмадим" News

Вадим Абрамов: "Кетишимни исташган экан, буни ортиқча муҳокама қилмадим"

Олий лиганинг 25-тури доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви (2:2)дан сўнг “темирйўлчилар” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовни истеъфога чиқарди.

Чемпионлик учун курашаётган жамоанинг Қўқонда қоқилиши клуб раҳбариятининг сабр косасини тоширди. Гарчи, ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган бўлсада, “Локомотив” футболчилари бу устунликни финал ҳуштаги янграгунига қадар сақлаб қола олмадилар. Натижада, ўйиннинг эртаси куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, бош мураббий Вадим Абрамовга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Вадим Карленович билан бирга унинг ёрдамчиси Марат Мифтахутдинов ҳам жамоани тарк этди. Ғалвир сувдан кўтариладиган пайтда ҳар бир очконинг қиймати олтиндан ҳам қимматлашиб кетади. Шуни инобатга олган “Локомотив” раҳбарияти Қўқондаги дурангни ҳазм қила олмади. Биз Вадим Абрамовдан айни мавзуда интервью олдик.

- Вадим Карленович, Қўқондаги ўйинда ҳисобда олдинда бора туриб, якунда ғалабани қўлдан чиқардинглар. Бунга ҳотиржамликка берилиш сабаб бўлдими?
- Биласизми, ҳисоб 2:0 кўринишига келганидан кейин ҳам мезбонлар дарвозасини ишғол қилишимиз керак эди. Бунинг учун имкониятлар ҳам юзага келганди. Афсуски, вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд берди. Ўйиннинг 70-дақиқасидан кейин йигитлар ҳотиржамликка берилишди ва бунинг натижасидан ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Шу куни мағлубиятга ҳам учрашимиз мумкин эди. Яхшиям, майдон эгалари юзага келтирган ҳавфли вазиятларини голга айлантира олишмади.


- Бу натижада сизнинг айбингиз кўпроқ бўлдими ёки 2:0 ҳисобидан ҳаволаниб кетиб, ҳотиржамликка берилган футболчиларингизними?
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам натижага мураббий жавобгар бўлади. Бу футбол қонуни. Лекин умумий олиб қарайдиган бўлсак, сафарда дуранг қайд этиш бу фожеали натижа эмас. Жаҳон футболига эътибор қаратинг. Лондоннинг “Челси” клуби мавсумни қандай бошлади ва давом эттиряпти. Турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бормоқда. “Милан” клуби қандай кунларни бошидан ўтказяпти. Франция чемпионатига назар ташланг, гранд жамоаларни қайси ўринларда боришяпти. “ПСЖ” бунга кирмайди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам “совға” эмас. Яхши шаклланган жамоа. Стадион тўла мухлислари жамоани қўллаб-қувватлаб, футболчиларнинг фақат олдинга интилишини таъминлаяпти.

- Истеъфога чиқарилганингиз ҳақидаги маълумотни қаердан эшитдингиз?
- Клуб раҳбариятидан истеъфога чиқишимиз ҳақида ариза ёзишимни сўрашди. Ўйиннинг эртаси куни мажлис бўлиб ўтган. Ўша мажлисда бу масала ҳал этилган. Жамоа раҳбарлари мураббийликдан кетишимни исташ экан, буни ортиқча муҳокама қилмадим. Мен билан бирга катта мураббий Марат Мифтахутдинов ҳам “Локомотив”дан кетди. Энди бошқа томондан олиб қарасак, чемпионлик учун бизда ҳали имконият бор эди. “Пахтакор”ни олдинда “Бунёдкор”, “Насаф” жамоаларига қарши сафарда ўтказиладиган ўйинлар кутиб турганди. Чемпион жамоанинг бу ўйинларда очко йўқотиши мумкинлигини инобатга олсак, бизда ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган эди. Кураш охиригача давом этарди. Ўзбекистон кубоги финалида мағлубиятга учраган “Бунёдкор” чемпионатда кучли учликдан жой олиши эвазига ОЧЛда қатнашиши мумкин. Уларда ҳали бу имконият бор эди ва табииийки, “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйин (суҳбат 20 октябрь куни уюштирилган, - муаллиф) “Бунёдкор” учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга учрашув бўларди. Қолаверса, “Насаф”нинг ҳам чемпионлик учун курашиш имконияти бор. Гарчи улар Ўзбекистон кубогида зафар қучиш орқали ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган бўлсада, бу уларнинг тўхтаб қолишини англатмайди.


- “Локомотив” жамоасидаги ички муҳит яхшими?
- Албатта яхши. Бу борада муаммо йўқ. Биз 25та ўйиндан 2тасида мағлубиятга учрадик. Ўйлашимча, бу нормал ҳолат. Футбол ўсяпти. Бошқа жамоалар ҳам бир жойда қотиб қолишгани йўқ. Ҳа, биз ўйин жиҳатидан олий лигадаги энг кучли жамоамиз. Лекин бу ҳамма ўйинда ғалаба қозонишимизни кафолатламайди. Очко йўқотмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Сўнгги турларда турнир жадвалининг қуйи поғоналарини эгаллаб турган жамоалар жуда кучли ўйин намойиш этишади. Бу анъанага айланиб қолган. Шундай экан, ҳали кутилмаган натижалар қолган тур ўйинларида етарлича бўлади.

- Эшитишимизча, клуб раҳбариятининг футболчилар олдида қарзи бўлиб, бир нечта ўйиннинг мукофот пуллари ҳалигача берилмаган экан. Балки, ана шу ҳолат ҳам футболчиларнинг ўйинига салбий жиҳатдан таъсир ўтказгандир?
- Мен бундай деб ўйламайман. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзи вазифаси ва мажбуриятига профессионал тарзда ёндашиши шарт. Маласан, мен бир пайтлар “Трактор” клубида ишлаб юрган кезларим 5 йил маош олмаганман. Футболчилар ҳам тўкис эмасдилар. Лекин бунга чидардик. Менимча, бу нарса натижага салбий томондан таъсир ўтказмаса керак.

- “Локомотив” таркибида ўз вақтида катта маошга ўйнаган футболчилар етарли. Маошлардаги бироз узилишларга чидай олишмагандир. Бу борада нима деб ўйлайсиз?
- Футболчилар ҳақида фикр билдира олмайман. Бу ҳақида уларнинг ўзларидан сўраш керак. Юқорида айтганимдек, натижада маош ва мукофот пуллари роль ўйнамаган. Шунчаки, “Қўқон-1912” жамоаси иккинчи бўлимни юқори нотада ўтказди. Юзага келтирилган вазиятлардан унумли фойдаланди. Биз эса ўйин суратини пасайтириб юбордик ва рақибга ташаббусни топшириб қўйдик.

- Сўнгги пайтларда келишилган ўйинлар ҳақида кўп гапириляпти. Хатто бу борада жазо ҳам қўлланилди. Футболимиздаги бундай иллатлар ҳақида шахсий фикрингиз қандай?
- ЎФФ қошида келишилган ўйинларга қарши курашиш қўмитаси бор. Бу бўлим келишилган ўйинларни аниқлаш, айбдорларни топиш ва айбини бўйнига қўйиш билан шуғулланади. Агар “Қўқон-1912” жамоасини мағлубиятга учратганимизда, ишонинг, “Локомотив” рақиб жамоани сотиб олибди, деган гап-сўзлар урчиб кетарди. Рустам Абдуллаев жамоаси тоза ўйнагани учун, бугун “Локомотив”дан очко тортиб олди, деганларни ҳам эшитдим. Бу билан биз айнан шундай гап-сўзларнинг олдини олиш учун дуранг ўйнадик демоқчи эмасман. Шунчаки, тилнинг суяги йўқ, одамлар оғзига келганини қайтармай гапираверади. Бошқалар ҳам шунга ишонади.


- Умуман, миллий чемпионатимизнинг бу йилги мавсуми сиздан қандай таассурот қолдиряпти?
- Агар сўнгги турдаги натижаларни инобатга оладиган бўлсак, ёмон эмас. Кутилмаган натижаларнинг қайд этилиши чемпионатимизда ўсиш кўзга ташланаётганидан дарак беради. Олий лиганинг мавсум бошидаги ўйинлари ҳам худди сўнгги тур учрашувлари каби ўтганида яна ҳам яхшироқ бўларди.

- “Локомотив”даги фаолиятингизга назар ташлаб, қандай хулосага келдингиз?
- Инсон ҳеч қачон ўзига-ўзи баҳо бермаслиги керак. Лекин шундай инсонлар ҳам бор (кулади). Энди ҳар бир мураббийнинг қисматида истеъфо бор. Бунга биз мураббийлар ҳар доим тайёр турамиз. Агар сизнинг ўрнингизга келган мураббий керакли натижани қайд эта олса, унда биз ич-ичимиздан хурсанд бўламиз. Умумий олганда, “Локомотив” билан у даражада ёмон натижаларга эришмадик. ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этдик. Гарчи гуруҳдан чиқа олмаган бўлсакда, Қатарнинг “Ал Садд” клуби йирик ҳисобда мағлуб этилди. Бу йил жамоамиз таркибида янги истеъдодлар кашф қилинди. Хусусан, бугунги кунда жамоа тўпурари бўлиб турган Санжар Шоаҳмедов яхшигина ўсишга эришди. У миллий терма жамоага ҳам таклиф этилди. Унинг ҳисобида ҳозирча олий лигада 13та гол бор. Ярим ҳимоячи учун бу ажойиб натижа Шунингдек, Икром Алибоев ҳақида ҳам ижобий фикрдаман. Уни ҳам мавсум кашфиётлари сафига қўшиш мумкин. Марат Бикмаев яна тўпурарлик маҳоратини намойиш эта бошлади. Ютуқлар бўлди ва буни ҳеч ким инкор қила олмайди.

- Эндиги режалар қандай?
- Ҳозир бироз дам олишим керак. Мавсум охирлаб қолди. Янги йилдан умидларим катта. Мураббийлик фаолиятим давом этади. Албатта янги таклифларни кутиб қоламан.

 Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика