Latest news

11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1

Вадим Абрамов келаси мавсумда ҳам иккита жамоани бошқаради News

Вадим Абрамов келаси мавсумда ҳам иккита жамоани бошқаради

"Бунёдкор" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи саналган Вадим Абрамов келаси мавсумда ҳам ишни параллель равишда олиб боради.

Бу ҳақда "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимизга берган интервьюсида маълум қилди.

"Вадим Абрамов келаси мавсумда ҳам "Бунёдкор"даги ишини давом эттиради. Бу борада келишувга эришилди. Яъни, клуб ва терма жамоадаги иш параллель равишда давом эттирилади", - дея таъкидлади Улуғбек Мирзаев.

Видео  "Бунёдкор" бош директори: "Навбаҳор" 4 футболчимизни трансфер қилмоқчи, икки ўйинчимиз билан кейинги ҳафта шартномани бекор қиламиз" 

Видео  Вадим Абрамов: "Бунёдкор"да қолишни ва ОЧЛга йўлланма олишни истайман" 

Шунингдек, Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида клубдаги фаолиятини давом эттирмоқчи эканлиги ва бу ҳар тарафлама фойдали бўлишини айтганди.

"Ўтган гал терма жамоа рулига келгач ўз хоҳишим билан "Локомотив"дан кетишни афзал билгандим. Чунки ўша пайт учун бу фойдалироқ бўлишини ҳис қилгандим. Ҳозирги кунда эса клубдаги ишимни ҳам давом эттиришим кўпроқ фойда беради. Чунки терма жамоа фақатгина "Пахтакор" жамоасидан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Рақобат лозим. Иккала жойда ишлаш менга ноқулайлик туғдираётгани йўқ", - деди Абрамов. 

Rating: -58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика