Latest news

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  66 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Вадим Абрамов: "Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ" News

Вадим Абрамов: "Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ"

"Локомотив" - "Металлург" (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Бугунги йирик ҳисобдаги ғалабадан хурсандман. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозонишдан иборат. Йирик ғалабаларда ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки давралар оралиғида биз жамоага керакли бўлган футболчиларни олиб келдик. Айнан шу боис йирик ғалабалар қўлга киритилмоқда".

"Гейнрих, Раҳматуллаев каби футболчилар жамоага қўшилгач ўйин услубимиз анча ўзгарди. Энди пас бера оладиган ва гол ура оладиган футболчилар кўпайди".

"Бугун Фарҳод Тожиев битта эмас учта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Барибир икки тўп киритганидан хурсандман. Иван Нагаевда эса ўзига хос пасайиш кузатилмоқда. Аммо унинг ёшида нормал ҳолат, ҳали у ўзига келади ва бундан ҳам яхшироқ ўйнаб кетади, бунга ишонаман".

"Осиё ўйинларда клубимиздан бир қатор футболчилар иштирок этишади. Бундан албатта хурсандман, сабаби улар ватан шаънини ҳимоя қилишади. Ўзбекистон терма жамоасига ушбу мусобақада энг юқори ўринларни қўлга киритишини тилаб қоламан".

"Яқинда мустақиллик байрами кенг нишонланади. Истиқлол туфайли юртимизда футбол жадаллик билан ривожланди. Мана оддий мисол, қаранг нечта янги стадионлар қурилди, қурилмоқда. Буларнинг бари айнан мустақиллик шарофати билан бўлмоқда".

"Ҳозирча бизда ва "Пахтакор"да бошқаларга қараганда чемпионлик учун имконият кўпроқ. Бироқ бир қатор чемпионатларда мавсум ўртасида биринчи ўринда бориб туриб якунда чемпион бўла олмаганларни сиз ҳам биз ҳам кўрганмиз. Шу боис мавсум тугашини кутайлик", - дейди Вадим Абрамов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика