Latest news

16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   2 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  3 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  4 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  8 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  17 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани) News

Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани)

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдинги матбуот анжуманинин биринчи қисмида Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов иштирок этди.

"Муҳим ўйин. Менимча бу гуруҳда кураш айнан шу икки жамоа ўртасида кечади. Ҳозирча биз биринчи ўриндамиз ва ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Саудия Арабистони жуда жиддий рақиб, шу боис яхши тайёрландик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, омад биз томонда бўлишига ва ғалаба қозонишга умид қиламиз", - дейди Вадим Абрамов. 

"Эртанги баҳс аҳамиятини барча яхши тушуниб турибди. Бу учрашувда ўйлаган барча режаларимиз амалга ошади ва ғалаба қозонамиз деб ўйлайман", - дейди Одил Аҳмедов. 



- Лутфулла Тўраев босим сабаб жавоб берилганди. У билан мураббийлар гаплашиб олишдими? У Эртанги баҳсга тайёрми? 

- У Қирғизистонга қарши баҳсда майдонга тушди ва ўйинни бузиб қўйгани йўқ. Тўраев тажрибали футболчи, шу боис ёшларга ўрнак бўла олади. 


- Эрве Ренар шу цикл бошида Саудия Арабистони терма жамоасига тайинланди. У ўз услубини терма жамоага сингдира олдими? 

- Менимча бу саволни саудиялик журналистларга берилгани тўғри. У тажрибали мураббий, Африка терма жамоаларида муваффақиятли ишлаган.


- Сиз қўл остингизда учта ўйинни кўрдик. Ҳимоядаги муаммолар бор. Эртага Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Ҳимоя панд бериб қўймасмикин? 

- Албатта камчиликларимизни биламиз, аммо ҳозир улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Эртага баҳсни ўтказиб олайлик қандай ишлар олиб борилди ва қандай камчиликларга йўл қўйганимизни айтамиз.



- Сардор Рашидов яқинда иккита гол урди. Уни кейинги йиғинларга чақиришингиз мумкинми?

- Тўғри Рашидов ўз клубида 2та гол урди, энди ҳамма гол урганларни чақирайликми? Бу ҳақда айтгандим ўз клуби сафида муқим ўринга эга бўлиб олсин. Барчани кузатиб бораяпмиз. Рашидов учун хурсандмиз. Бу иккита баҳсдан сўнг катта танаффус бўлади. Шундан кейин балки уни чақиришимиз мумкин, аммо ҳозир уни захирада ўтириши учун чақира олмаймиз. Ҳозир Рашидов унинг ўрнида ўйнаётган футболчидан кучли деб ўйламайман. 


- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга мурожаатингиз борми? 

Одил Аҳмедов: - Жуда муҳим ўйин бизни кутиб турибди. Барча мухлислардан келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларингизни сўраймиз. Худо хоҳласа ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз. 


- Қирғизистон билан баҳсда ҳимояда ўйнадингиз, қийин бўлмадими?

Одил Аҳмедов: - Йўқ, бу жойда биринчи марта ўйнаганим йўқ. Шу боис муаммо бўлгани йўқ. 


Rating: +104   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика