Latest news

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   15 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

Вадим Абрамов: "Интрига яратгандан кўра ишлаш керак" News

Вадим Абрамов: "Интрига яратгандан кўра ишлаш керак"

"Локомотив" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Кетма-кет икки марта кучли рақибга қарши ўйнадик. Бугун ўйинимиз у қадар яхши чиқмади, аммо ғалабадан хурсандман", - деб гап бошлади Вадим Абрамов. 

- Сўнгги пайтларда матбуотда Абрамов жуда кўп тилга олинмоқда. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Улар интрига қилишди, қойил қолиш керак. Лекин интрига қилгандан кўра барча иш билан шуғулланган маъқул. Ўша матбуот анжуманида мен аниқ айтгандим: "Барча айбни ўз бўйнимга оламан, мағлубиятда мен айбдорман. Афсуски терма жамоадаги футболчиларни асосий таркибга киритиб хато қилдим". Бутун дунёдаги мураббийлардан сўранг терма жамоа ўйинидан сўнг клубга қайтиш қийинлигини айтади. Семак "Зенит" - ЦСКА учрашувидан сўнг термадаги футболчилар танаффусдан сўнг чарчаб қолишганини айтди. Ўша матбуот анжуманида "Пахтакор" мухлиси "терма жамоага "Пахтакор"дан ҳам футболчи чақирилгандику" деб қичқирганди, тўғри у мухлис эди. Энди менга айтингчи ЎФФ президенти ўрнида бўлсангиз мени ўша гапларимга қандай муносабат билдирасиз? Мен кимнидир айбладимми?

- Барча гап ўша гапингизни ЎФФ президентига ким ва қандай етказганида...

- Тўппа-тўғри. Бунга кўникиб ҳам кетдим. Яқинда ўзбек футболи душманига айланиб қолсам керак. Шунга қараб кетмоқда. "Локо"га келганимда терма жамоанинг икки футболчиси бор эди, Нестеров ва Жасур Ҳасанов. Клубдаги илк мажлисдаёқ "агар тўғри ишласак бутун жамоа терма жамоага чақирилади" дегандим. Икки ойдан сўнг 9 нафар футболчи терма жамоада ўйнаганди. Мени эса душманга чиқаришмоқда.

Ўтган мавсумда Осиё ўйинлари туфайли ўйинлар қолдирилмайди дейилганди. Биз барчасига кўниб Филипосянни, Саҳоб Жўраевни ўз сафимизга қўшиб олгандик. Таркибимиздан барча футболчиларни олиб кетишди ва биз қолган футболчилар билан ўйнадик. "Пахтакор"нинг ўйинлари эса қолдирилди...Майли нима бўлса ҳам улар ўша қолдирилган ўйинларни ҳам қачондир ўтказишадику деб ўйлагандим. Миллий терма жамоа ўйинлари вақтида олий лигада танаффус бўлганида "Пахтакор" қолдирилган ўйинларни ўтказди, биз дам олдик. Терма жамоа билан бўлган 9 нафар футболчимиз қайтиб келгач биз "Пахтакор"га қарши ўйнадик...

- Мана гаплар жамоа ўйинига қанчалик таъсир кўрсатаяпти? 

- Одамлар терма жамоа атрофида бирлашиш кераклигини айтишди, лекин кейинроқ интрига юзага келтиришади. "Терма жамоа машғулотларига бориб кўришимни" айтишди. Мен бунга умуман аралаша олмайман, ҳаққим йўқ бунга. Замонавий футбол шундай терма жамоага кетган ҳар қандай футболчи Америка бўладими, "Челси" бўладими барчаси шундай, 20 кун клубдан ажралиб қолган футболчилар қайтиб келгач дарҳол ўйини чиқмайди.

- Бугун Сардор Мирзаевнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Йўқ унинг ўйинидан қониқмадим. Умуман кўпчиликнинг ўйинидан қониқмадим. Яна бир гап кубок ўйинларининг кўчирилиши ҳақида. Ярим финалга қуръа ташлашда қатнашгандим. 15 ва 16 сентябрь куни қайси ўйинлар бўлиши маълум бўлганди. Биз 15 да "Насаф" билан, "Бунёдкор" ва "Пахтакор" эса 16 сентябрда ўйнаши керак эди. 19 сентябрда эса тур бўлиши керак эди. ПФЛ кейинроқ "Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг ўйинларини бир кунга қолдиришди, сабаб қилиб "футболчиларнинг терма жамоадан кеч етиб келиши"ни кўрсатишди. Бизга эса мумкин эмас. 

- Сизда негадир асосий таркиб йўқ. Бикмаев ва Абдухолиқов жуда кам ўйинда тўлиқ ўйнашганини статистика кўрсатди. Бугун ҳам ҳужумчилар алмаштирилди...

- Улар тўлиқ ўйнаганида бутун учрашув давомида тўлиқ ўйнашгани учун алмаштирилмаган. Мана Роналду йил давомида 100талаб гол урадику, нима учун бунга интилишимиз мумкин эмас?

- Бугун "Локомотив" сафида қолганларга нисбатан ким яхшироқ ўйнади?

- Бошқаларга нисбатан олиб қарасак Неманья Яничич яхши ҳаракат қилди. 


"Локомотив" матбуот хизмати

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика